iPhone’лар қутисидан зарядникни олиб ташлаётганини Apple’нинг ўзи ҳам тасдиқлади

  •   DiMaX
  •  847
  •  06.07.2020 14:31

iPhone’лар қутисидан зарядникни олиб ташлаётганини Apple’нинг ўзи ҳам тасдиқлади

Apple кузда тақдим этиладиган iPhone 12’лар қадоғидан оддий – симли EarPods қулоқчинини олиб ташлаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин купертинолик корпорациянинг зиқналиги ҳали бу билан ҳам тугамас экан...

ЎҚИНГ: Apple’ча хасислик: iPhone қутисидан у нафақат қулоқчин, балки энг керакли яна бир аксессуарни ҳам олиб ташлаяпти!

Хулласи калом, ўн иккинчи авлод айфонлардан ташқари, улар билан бирга чиқадиган яна битта – iPhone SE Plus (ёки iPhone SE 2 Plus) моделининг ҳам жамланмаси ўта ғариб бўлади. Apple уларнинг қутисига симли қулоқчин ҳам, қувватлагич ҳам солмасдан сотувга чиқаради!

Турли инсайдерлар ва таҳлилчилар бу прогнозни айтганларида, ишониш қийин бўлганди. Лекин куни кеча корпорациянинг ўзи шундай режаси борлигини бошқача йўл билан тасдиқлади.

Аниқроқ қилиб айтганда, Apple ўз смартфонларининг харидорларига электрон почта орқали сўровнома жўната бошлаган. Бунда у, «Янги смартфон олганингиздан сўнг эски iPhone’нинг зарядлаш адаптерини нима қилгансиз?» деб сўрамоқда. Сўровнома мавзусидан келиб чиқиб, бундай электрон мактубни у икки ёки ундан ортиқ марта айфон харид қилган мижозларгагина юборяпти.

ЎҚИНГ: Келажакда iPhone'лар паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнини босиши мумкин

Сўровномада олдинги iPhone’нинг заряднигини нима қилганлиги ҳақидаги саволга қуйидаги жавоб вариантлари бор:

  • Мен уни сотиб юбордим
  • Йўқотиб қўйдим
  • Оила аъзоларимдан бирига ёки дўстимга бердим
  • Уни ҳалиям уйда ишлатяпман
  • Ҳалиям уни уйдан ташқари (ишхонада, ўқишда ёки бошқа) жойларда қўллаяпман
  • Ўзимда турибди, лекин ундан фойдаланмаяпман

Таҳлилчиларнинг фикрича, мазкур сўровнома янги чиқадиган iPhone’лар жамланмасида чиндан ҳам қувватлаш ускунаси бўлмаслигидан далолат бермоқда. Корпорациянинг бундай йўл тутишдан мақсади – навбатдаги смартфонлари таннархини имкон қадар пастроқ қилишдир, зеро...

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳатто iPhone SE 2’дан ҳам ихчам, iPhone 11’дан ҳам арзон бўлади! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!