iPhone’ларда SMS-спамдан қутулишнинг осонгина йўли бор!

  •   DiMaX
  •  265
  •  15.02.2020 10:58

iPhone’ларда SMS-спамдан қутулишнинг осонгина йўли бор!

Турли компаниялардан келувчи реклама SMS-хабарлари, яна Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан келувчи хабарлар безор қилиб юбордими? Қуйида айфонларда шулардан қутулишнинг осон йўлларини кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: SMS-хабарларни бутунича бошқа смартфонга кўчириб ўтказамиз

Apple ўз смартфонларида SMS-спамни фильтрлаш имкониятини ҳам жорий этган, аммо уни кўпчилик билмайди. Ундан фойдаланиш учун «Настройки»га кириб, «Сообщения» бўлимини очасиз ва энг охиригача варақлаб борасиз. Шу ерда «Фильтровать по отправителю» бандини топиб, ўшани фаоллаштириб қўясиз.

Шундан сўнг «Сообщения» иловасида иккита бўлим пайдо бўлади: «Контакты и SMS» ҳамда «Неизвестные отправители». Номидан ҳам англаганингиздек, булардан биринчисига фақат сизнинг телефон китобчангизда номи сақланган контактлар билан ёзишмаларингиз акс этади. Иккинчисида эса – контактларингиз сафига киритилмаган фойдаланувчилардан келувчи хабарлар, турли реклама ва спам тарзидаги SMS-хабарлар жойлашади. Мана шу иккинчи бўлимга мансуб SMS-хабарлар келганида, айфонингизда Push-билдиришнома ҳам, овоз ҳам чиқмайди – уларни шунчаки сезмайсиз. Вақти-вақти билан шу «Неизвестные отправители» бўлимига кириб, келган хабарларни кўздан кечириб туришингиз мумкин – керакли одамлардан бирортси сизга бегона рақамдан SMS-хабар юборган бўлса билиб олиш учун.

ЎҚИНГ: Оператор билан тезкор боғланиш сирларини биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!