iPhone’ларда янги муаммо юзага келди

  •   DiMaX
  •  1008
  •  08.06.2020 15:04

iPhone’ларда янги муаммо юзага келди

Reddit форумида янги айфонлар эгалари кутилмаганда пайдо бўлган носозликдан шикоят қилишмоқда. Блокировка экранида ғалати яшил тасвир юзага келиб қолмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12'лар тақдири яна сўроқ остида қолмоқда

Ушбу муаммо iPhone 11‌, iPhone 11 Pro ҳамда 11 Pro Max моделларида кузатилмоқда. Яшил тасвир смартфоннинг ишлашига халақит бермаяпти – қурилмалар блокдан чиқарилганидан сўнг бинойидек ишлаб кетяпти. Худди шундай ҳолат айрим iPhone X, iPhone X Max, iPhone XS ва XS Max моделларида ҳам кузатилган, улардан олдинги айфонларда эса бўлмаган.

Бунинг сабаби яқинда тарқатилган iOS янгиланишидаги баг бўлса керак, дейишмоқда. Агар шундай бўлса яхши – муаммонинг боиси аппарат таъминотида бўлмаса, Apple уни прошивканинг навбатдаги янгиланиши билан тузатиб юборади.

ЎҚИНГ: 15 июнгача Samsung смарт-телевизорларига чегирма: биттасидан тежалган пулга етти яримта iPhone SE олиш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!