iPone ва iPad’ларга ҳозироқ iOS 14 ҳамда iPadOS 14 ўрнатамиз: тайёр ҳавола ва йўриқнома

  •   DiMaX
  •  1772
  •  24.06.2020 18:26

iPone ва iPad’ларга ҳозироқ iOS 14 ҳамда iPadOS 14 ўрнатамиз: тайёр ҳавола ва йўриқнома

WWDC 2020 тадбири доирасида – 22 июнь куни iOS 14 операцион тизим талқини намойиш этилди. Бундан ташқари, Apple корпорацияси iPad планшетлари учун iPadOS 14 операцион тизимини ҳам тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Тўрт йил аввалги смартфон барча iPhone ва iPad’лардан устун келди! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

Apple юқоридаги операцион тизим талқинларини кенг фойдаланувчилар оммасига ҳали июлнинг ўрталарида тақдим қилади. Бироқ у рўйхатдан ўтган дастурчилар учун аллақачон iOS 14 beta 1 прошивкасини тарқата бошлади.

Лекин дастурчиларга мосланган прошивкаларни оддий фойдаланувчилар, шу жумладан сиз ҳам ҳозироқ ўрнатиб олишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги йўриқномага амал қилиш лозим:

  1. Қурилмангиздаги Safari браузерида мана бу ҳавола орқали дастурчи профилини юклаб оласиз.
  2. Дастурчи профилини «Настройки» → «Основные» → «Профиль» менюси орқали ўрнатасиз (кейин девайсни ўчириб-ёқиш керак бўлади).
  3. Гаджет ёнганидан сўнг «Настройки» → «Основные» → «Обновление ПО» менюси ёрдамида iOS 14 beta 1 прошивкасини юклаб оласиз. Фақат дастлабки кунларда талабгорлар кўплиги учун унинг олиниши кўпроқ вақт талаб этиши мумкин.

iPad эгалари ҳам худди шу йўриқномадаги усулда iPadOS 14 операцион тизимининг дастурчиларга мўлжалланган бета-версиясини ўрнатиб олсалар бўлади. Аммо бу прошивкалар ҳали якуний версия бўлмагани учун, ишлашида камчиликлар учраса ҳайрон бўлманг.

Дарвоқе, iOS 14 тушадиган айфонлар рўйхатини бу ерда, iPadOS 14’ни қабул қилувчи айпадлар рўйхатини эса мана бу ерда тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.