iQOO 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

iQOO 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

iQOO 9 Pro vivo'нинг 2022 йилги флагманларидан бири. Премиум тоифададаги смартфон қувватлаш технологияси, аккумулятор, унумдорлик, камера ҳамда дисплей жиҳатидан янгича функцияларга эга бўлди. Агар BMW машиналари ишқибози бўлсангиз, унда бугун биз iQOO 9 Pro Legend талқини билан танишамиз. 

ЎҚИНГ: vivo V23 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Смартфонда iQOO олдин vivo ёзуви йўқлигини сезиш мумкин. Ҳозирда iQOO ўзи мустақил иш олиб бормоқда. Гарчи ушбу бренд vivo'нинг FuntouchOS тизимидан фойдаланса-да, смартфонлар дизайни ҳамда техник жиҳатлари iQOO томонидан ишлаб чиқилган. 

Фото: GSMArena

iQOO 9 Pro Legend Edition смартфонининг орқа панели BMW M-бренди шишасига эга. Қурилманинг яна бир махсус версияси бўлиб, у Dark Cruise деб номланади. Унинг орқа панели эса арамид толасидан ишланган. Ушбу смартфон ҳам BMW график қобиғига эга. 

iQOO 9 Pro флагмани Quad HD резолюциядаги 6.78 дюймли Samsung'нинг E5 AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей HDR10+, 120Hz экран янгиланиш частотаси ва 300Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг равон ишлашига Snapdragon 8 Gen1 чипи жавоб беради. 

Смартфоннинг яна бир мақтовга сазовор томони - бу унинг камераларида. iQOO 9 Pro'га асосий камера сифатида гимбал стабилизацияга эга бўлган 50 мегапикселли Samsung GN5 сенсори ўрнатилган бўлса, унга қўшимча иккита: 50МП ультракенг ва 2.5х оптик зумни қўллаб-қувватловчи 16МП телефото камера смартфон орқа панелидан ўрин олган. 

Қурилмадаги 4,700 мАс сиғимли аккумуляторни 120 ватт симли ёки 50 ваттдан симсиз қувватлаш мумкин. Рекламага кўра, смартфон 20 дақиқада тўлиқ қувватлана олади. 

Фото: GSMArena

Гаджет 5G, NFC, 3D ультра товушли бармоқ изи сканери ҳамда стерео динамикка эга. У Android 12 операцион тизимига асосланган FuntouchOS график қобиғида ишлайди. Компания смартфонни икки йиллик Android янгиланишлари ҳамда уч йиллик хавфсизлик патчи билан таъминлашга ваъда беради. 

iQOO 9 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.8х75.2х8.8мм, 204г; олд панель шиша, орқа панель шиша ёки арамид тола, алюминий ром, IP52 стандарти. 

> Дисплей: 6.78 дюймли LTPO 2.0 AMOLED, 1-120Hz адаптив экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1500 нит ёрқинлик (максимал), 1440х3200 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 518ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): , Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.50 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730. 

> Хотира: 8/256ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, FuntouchOS 12. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 1/1.57“, 1.0µm, PDAF, гимбал OIS; Ультракенг камера: 50МП, f/2.3, 15мм, 150˚, АФ; Телефото камера: 16МП, f/2.2, 60мм, 1/3.1“, 1.0µm, PDAF, OIS, 2.5х оптик зум. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.5, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@30 кадр/сек, 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 4700 мАҳ; 120 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 100% - 20 дақиқада (рекламага кўра), 50 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 10 ватт ўзидан қувват бериш имконияти. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (дисплей остида, ультра товушли); NFC. 

Техник жиҳатдан смартфон жуда ажойиб. Смартфон энг сўнгги технологиялар, хусусан, LTPO дисплейи ҳамда Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган. Биргина камчилик деб IP52 стандартини айтиш мумкин. Одатда флагаман смартфонларда тўлиқ сув ва чангдан ҳимоя IP68 стандарти бўлар эди. Ўрта тоифадаги смартфонлар учун эса IP52 стандарти қўйлиар эди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон қутисидан қурилма билан бирга 120 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, 3.5 аудио жек учун улагич, SIM-карта эжектори ҳамда махсус ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!