Iqoo энг арзон смартфонини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  1105
  •  16.07.2020 17:33

Iqoo энг арзон смартфонини намойиш этди

 Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга мослашган iQOO бренди шу пайтгача бир нечта русумларда телефонлар чиқарган. Унинг бугун тақдим этилган Iqoo U1 модели эса шулар орасида энг арзони бўлди.

ЎҚИНГ: iQOO Z1 5G тақдим этилди: флагман процессорли илк смартфон – атиги 309 доллардан!

Iqoo U1 корпусининг ўлчамлари 162,05х76,61х8,46 миллиметрга тенг, вазни эса 190 грамм келди. Экранида IPS матрицаси қўлланган, унинг ўлчами диагоналига 6,53 дюймлик. Смартфон олд юзасининг 90 фоиздан ошиқроқ ҳудудини эгаллаган дисплейнинг тасвир аниқлиги 1080х2340 пикселлик.

Экраннинг юқори чап бурчагида 8 мегапикселлик олд камера учун тирфиш ўйилган. Iqoo U1 бош камераси эса 48 + 2 + 2 мегапикселлик модулларни ўз ичига олган. Камера сенсорлари фоточақноқ билан бир қатор бўлиб тиккасига жойланган.

Iqoo U1 моделининг «электрон юраги» сифатида Snapdragon 720G процессори танланган. Самарадорликни таъминлашда унга 4 дан 8 гигабайтгача ҳажмли, LPPDR4x туридаги тезкор хотира елкадошлик қилади. Телефоннинг ички хотираси учун UFS 2.1 тоифали чиплар танланган, ҳажми эса 64 дан 128 гигабайтгача.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Қурилманинг аккумулятори 4500 мА/соатлик, унга 18 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси жорий этилган. Корпуснинг ўнг қиррасида бармоқ изи сканери ўрнатилган.

Нархига келсак, тезкор/доимий хотираси 6/64 гигабайтлик Iqoo U1 учун 170 долларга тенг нарх белгиланган. Унинг 6/128 гигабайтлиги 200 доллар турса, 8/128 гигабайтлигини 228 доллардан олиш мумкин. Хитойда уни 23 июлдан сота бошлашади.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.