iQOO Neo 5S ва Neo 5SE смартфонлари тақдим этилди

iQOO Neo 5S ва Neo 5SE смартфонлари тақдим этилди

IQOO бренди кеча Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган Neo 5S ҳамда Snapdragon 870 чипига эга бўлган Neo 5SE смартфонларини тақдим этди. Ушбу смарфонлар, шунингдек, тезкор қувватлаш технологияси ҳамда такомиллашган совутиш тизимига эга. 

ЎҚИНГ: Huawei P50 Pocket'га оид янги маълумотлар сиздирилди 

Neo 5S смартфони флагман даражадаги техник жиҳатларни, Neo 5SE эса ўрта даражадаги техник жиҳатларни тақдим этади. 

vivo iQOO Neo 5S 

Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган ушбу смартфон 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 6.62 дюймли FullHD+ AMOLED дисплейига эга. Дисплей юқори қисмининг марказидан юмалоқ тирқишли 16МП селфи камера ўрин олган. 

Камера техник жиҳатлари бўйича смартфон мақтана олмайди. Қурилманинг орқа панелидаги камералар модулида 48МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ҳамда 2МП макро камера жойлашган. 

Neo 5S смартфонига 66 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 

Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган OriginOS Ocean график қобиғида ишлайди. Қурилманинг нархи тахминан 423-500 доллар орасида бўлиб, унинг тўқ сариқ, кўк, қора рангли турлари мавжуд. 

vivo iQOO Neo 5SE 

Snapdragon 870 чипида ишловчи Neo 5SE эса 144Hz экран янгиланиш частотаси ҳамда 240Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватловчи 6.67 дюймли LCD дисплейи билан жиҳозланган. 

Қурилмага 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ўрнатилган. Селфи камеранинг резолюцияси эса 16 мегапикселни ташкил қилади. Худди Neo 5S каби 5SE ҳам 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бироқ, SE модель 55 ваттда қувват олади. 

Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган OriginOS Ocean график қобиғида ишлайди. Унинг нархи хотира ҳажмига қараб тахминан 344-407 долларни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Oppo Find N букламафони тақдим этилди