Иқтисодчилар iPhone’ни давлатмандлик белгиси демоқда

  •   Saroy
  •  1037
  •  10.07.2018 14:07

Иқтисодчилар iPhone’ни давлатмандлик белгиси демоқда

АҚШ иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси социологлари Чикаго университети олимлари билан ҳамкорликда қатор изланишларни амалга оширдилар. Тадқиқотдан кўзланган мақсад – “бойликнинг янги белгилари” ни аниқлаш эди. Биласиз, бойлик деганда ҳашамдор автомобиллар, тансиқ таомлар, қимматбаҳо тақинчоқлар ва бошқа қатор буюмлар тушунилади. Лекин уларнинг орасида  Apple смартфонларига ҳам жой берилганини ҳамма ҳам билавермаса керак.

ЎҚИНГ:iPhone эгалари шикоят қилмоқда: аккумулятор ўтириб қоляпти

Тадқиқотчилар 2016 йилги статистикадан фойдаланишди. Ушбу статистикага кўра,  iPhone эгаларининг ҳар минг нафаридан 691 нафарининг даромади ўртадан юқори ҳисобланар (АҚШ мисолида) экан. Аммо, кетмон-шохани кўтариб Apple фойдаланувчиларини оламон қилиш ярамайди, чунки айфондан кейин рейтингда Android гаджетлари ҳам кўрсатилган. Уларнинг эгалари ҳам ёман яшамас экан, ушбу қурилмалар эгаларининг  59,5 фоизи форовон ҳаёт кечиради. Ҳа, Америка статистикаси жуда қизиқ. Яна ҳам қизиғи 2017 йилги рақамларда бўлса керак, чунки шу йили iPhone X ва iPhone 8 сотувга чиқди

ЎҚИНГ:Apple барча хизматларни битта имзога бирлаштирмоқчи

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.