Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

  •   DiMaX
  •  6094
  •  23.01.2021 18:10

Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олишнинг қулай имконияти яратилган. Бу тўғрида Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (+видеоқўлланма)

«Авваллари ходимлар маоши ҳақида маълумот олиш учун алоҳида вақт ажратиб, тегишли эшик олдида кун ўтказишга мажбур бўлишарди.

Тараққиётни қарангки, бугун ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни уйда ёки иш жойингизда ўтирган ҳолда олиш имкони мавжуд», дейилади хабарда.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) электрон рақамли имзо билан тасдиқланган аккаунт орқали авторизациядан ўтган бўлишингиз лозим.

Асосийси, сиз кутган маълумот бир зумда тақдим этилади. Яна хизмат учун ҳақ тўланмайди (яъни – бепул).

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун https://my.gov.uz/uz/service/263 ҳаволаси орқали ўтинг.

ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!