Ишлаб чиқарувчи алдаяпти: смартфонингиз у айтганидан кўпроқ ишлашиям мумкин!

  •   DiMaX
  •  977
  •  07.05.2019 11:41

Ишлаб чиқарувчи алдаяпти: смартфонингиз у айтганидан кўпроқ ишлашиям мумкин!

Турли смартфонсозлар ўз маҳсулотларининг аккумуляторлари қанча вақтга етишини ҳам айтишади, аммо бу кўрсаткичлар нисбий эканини барчамиз биламиз. Хўш, қанчалик нисбий, уларнинг қуввати айтилганидан кўра қанчалик кам ёки кўп вақтга етади – ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг чидамли смартфон ҳеч кимга кераксиз бўлиб чиқди!

Буюк Британия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Which? Ассоциацияси шунга қизиқиб, махсус тадқиқот ўтказиб кўрди. Улар турли ишлаб чиқарувчиларнинг смартфонлари автономлигини синаб кўриб, шундай хулосага келишган: батареянинг қуввати қанчага етиши борасида айрим смартфонсозлар кўрсаткичларни ошириб кўрсатишган бўлса, бошқалари аксинча – камайтириб кўрсатишган экан!

Жумладан, Nokia смартфонлари сўзлашув режимида ишлатилганида, батареясининг қуввати ўртача 16,9 соатга етиши айтилган, аммо амалда уларнинг кучи 18,2 соатгача етган! Samsung ўз смартфонларида  21,1 соатгача гаплашиш мумкинлигини эълон қилган бўлса-да, уларнинг аккумулятори ўртача 23,3 соатгача туриб бера олган.

Sony телефонларининг батарея қуввати эса компания айтган 12,6 соат ўрнига 16 соатгача етар экан. Масалан, Xperia Z5 Compact аккумуляторининг қуввати ишлаб чиқарувчи ваъда қилганидан нақ 9 соатга кўп вақтга етиб, у сўзлашув режимида 25 соату 52 дақиқа ишлаган!

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Мана, батарея кўрсаткичлари қуйида таққослаб кўрсатилган – «Claim» сўзи смартфонсоз ваъда қилган, «Actual» эса – амалда исботланган автономлик вақтидир:

Аммо айрим компаниялар смартфонлари улар ваъда қилганидан камроқ вақт ишлай олиши ҳам аниқланган. Масалан, iPhone XR сўзлашув режимида 16 соату 52 дақиқагина ишлай олган, Apple эса бу режимда унинг қуввати «25 соатгача» етишини даъво қилган. HTC масаласида ундан сал яхшироқ: унинг смартфонлари қуввати ўртача 20,5 соатга етиши айтилган бўлса, амалда 19,6 соатга етган.

Умуман олганда, Apple сайтида ёзилишича, аккумуляторнинг айтилган кўрсаткичга эришуви тармоқ созламалари ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Which? ташкилоти эса тўққизта моделдаги iPhone’ни синаб кўрган, аммо уларни қандай шароитларда тестдан ўтказганини айтмаган. Тажриба натижаларига кўра, айфонлар қуввати Apple ваъда қилганидек ўртача 19,4 эмас, балки 14,8 соатга етган.

ЎҚИНГ: Мутахассислар iPhone’ни тун бўйи қувватлашга қўйиш ҳақида кутилмаган маслаҳат беришди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.