Ишлаб турган Apple AirPods қулоқчини портлаб кетди

  •   DiMaX
  •  511
  •  09.02.2018 15:45

Ишлаб турган Apple AirPods қулоқчини портлаб кетди

Мобил телефонлар ёки уларнинг аксессуарлари ва қисмлари ўз-ўзидан қизиб, тутаб, ёниб ва ҳатто портлаб кетиши билан боғлиқ ҳодисалар учраб туради. Бу каби бахтсиз ҳодисалар исталган бир смартфонсознинг маҳсулоти билан юзага келиши мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone аккумулятори туташи оқибатида икки киши касалхонага ётқизилди

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи Жейсон Колон фойдаланаётган Apple AirPods симсиз қулоқчини ҳам бевосита фойдаланиш жараёнида портлаб кетди, деб ёзади Mashable нашри.

Хабарга кўра, Колон қулоқчин орқали мусиқа тинглаганича фитнес-клубда спорт билан шуғулланаётганида, ўнг томонидаги қулоқчин ўзидан оқ тутун чиқара бошлаган. Шунда уни қулоғидан олиб, тренажер устида қўйганича, ёрдам сўраш учун администратор олдига кетган. Жейсон қайтиб келганида, қулоқчин аллақачон портлаб кетган экан.

Айтиш керакки, бу – Apple AirPods портлаши билан боғлиқ илк ва ҳозирча ягона ҳолатдир. Apple бу бўйича текширув ишларини олиб боришга, сабабларига аниқлик киритишга ваъда берган.

ЎҚИНГ: iPhone оригиналлигини тишлаб кўриб текширишди, натижаси даҳшат! (видео)