Ишонасизми, АКТ вазирлиги 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўраяпти!

  •   DiMaX
  •  860
  •  10.07.2019 15:15

Ишонасизми, АКТ вазирлиги 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўраяпти!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистондаги операторлар, провайдерлар ва телекоммуникация ускуналари таъминотчиларидан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар тақдим этишларини сўрайди. Бу ҳақда Вазирликнинг сайти орқали Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Таклифлар қуйидагилар киритилишини назарда тутади:

- 5G тармоғини қуриш бўйича синов схемаси;

- технологиялар ва ечимлар таъминотчиларини қўшган ҳолда, таклиф этилаётган 5G қурилмаси ҳамда мақсадли охирги фойдаланувчилар;

- мавжуд зарур ресурслар, Ўзбекистонда 5G демонстрацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба ва молиялаштириш ҳақида маълумотлар;

- бизнес-моделни амалга ошириш бўйича бутун республика бўйлаб кенг миқёсда фойдаланиш вариантини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги йўналишлар киритилган ҳолда, таклифлар:

- қишлоқ хўжалиги;

- ақлли транспорт;

- ақлли шаҳар;

- хавфсиз шаҳар;

- таълим;

- соғлиқни сақлаш;

- саноат;

- имконияти чекланган инсонлар учун лойиҳалар.

Нима дейсиз – сизнингча, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи бизда қачон жорий этилади? Бу борадаги фикрларингизни ижтимоий тармоқлардаги, масалан – Фейсбукдаги расмий саҳифамизда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!