Ишонасизми, атиги 48 долларга дуалсим 4G-смартфон чиқди!

  •   DiMaX
  •  1517
  •  26.10.2018 10:41

Ишонасизми, атиги 48 долларга дуалсим 4G-смартфон чиқди!

Micromax компанияси Ҳиндистонда ўта ҳамёнбоп Spark Go смартфонини расман намойиш этди. Тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғи – 4G VoLTE технологиясини қўллаб-қувватласа-да, ишлаб чиқарувчи унга бор-йўғи 55 АҚШ долларига тенг нарх қўйган.

ЎҚИНГ: Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

Micromax Spark Go корпусининг ўлчамлари 145х72,8х9,7 миллиметрга тенг, 5 дюймлик экранининг тасвир аниқлиги эса 480х854 пикселни ташкил этади. Унга 5 мегапикселлик асосий ва 2 мегапикселлик олд камералар ўрнатилган. Унинг техник таъминоти асосини якка кристалли Spreadtrum SC9832E процессори ва 1 гигабайтлик тезкор хотира ташкил этади. Смартфон 8 гигабайтлик доимий хотирага эга, яна қўшимчасига унга microSD-карта ўрнатиш мумкин.

Ўта арзон бўлган бу смартфон Android Oreo (Go edition) операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. У иккита SIM-карта билан ишлай олади, 4G VoLTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. Симсиз алоқа учун Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.0 ҳамда GPS интерфейслари мавжуд. 2000 мА/соатлик аккумуляторга эга Spark Go корпусида microUSB порти ҳамда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик тирқиши мавжуд.

Гарчи Micromax компанияси Spark Go баҳосини 55 доллар, деган эса-да, Flipkart онлайн-дўконида уни янада арзон – атиги 48 долларга таклиф қилишмоқда. Бу моделнинг Ўзбекистонга етиб келиши қийин, аммо Terashop.uz интернет-дўконимизда турли компанияларнинг айрим ҳамёнбоп смартфонларини онлайн буюртма орқали олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’дан 999 000 сўмгача нархга қандай смартфонлар олиш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.