Ишонасизми? Huawei’нинг «эгилувчан» смартфони 5G модулида ишлайди

  •   Saroy
  •  581
  •  20.09.2018 10:53

Ишонасизми? Huawei’нинг «эгилувчан»  смартфони  5G модулида ишлайди

Huawei Бош директори Ричард Юй яқинда компания ишлаб чиқараётган эгилувчан экранли смартфон шахсий компьютер ўрнини босиши кераклиги ҳақида сўзлаб берганди. Бугун компаниянинг бошқа бир вакили қурилма ҳақида қўшимча маълумотларни ошкор қилди.

Тяньцзинда бўлиб ўтган бутунжаҳон иқтисодий форумида у Huawei’нинг 5G модулида ишлайдиган илк смартфони келаси йилнинг ўрталарида чиқиши ҳақида маълум қилди. Дарвоқе, бу хабар унчалик янги эмас, аммо қизиқ томони шундаки, янги қурилма маълумотларни янада тезроқ узатишни таъминлайдиган 5G модули билан таъминланади.  «Аппарат аввалгиларидан 100 баробар тез ишлайди ва эгилувчан смартфонингизнинг катта экранида HD-видео кўриб маза қиласиз», деди у.

ЎҚИНГ:Samsung Galaxy X: эгилувчан смартфоннинг илк тасвирлари

Huawei, смартфон сотиш бўйича Apple’дан ўзиб кетди ва энди илғорликни қўлдан бермасликка ҳаракат қилаётган Samsung компаниясини ҳам қувиб ўтиб, биринчи ўринга чиқиб олишни кўзламоқда. Ўз навбатида, кореялик ишлаб чиқарувчи ҳам айни пайтда, ҳам 5G модули устида, ҳам эгилувчан смартфон устида  иш олиб бормоқда. Фақат у ягона гаджет бўладими ёки бошқа-бошқа гаджетми ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ:5G’ни қўллаб-қувватлайдиган илк смартфон: Samsung эгилувчан смартфонни бошқалардан аввал чиқармоқчи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!