Ишониш қийин: Tesla бир соатда 40 млрд долларга қимматлашди!

  •   DiMaX
  •  654
  •  18.11.2020 09:07

Ишониш қийин: Tesla бир соатда 40 млрд долларга қимматлашди!

Илон Маск’нинг Tesla компанияси бир ойдан сўнг АҚШнинг 500та энг йирик компанияси киритилган S&P 500 рўйхатидан ўрин олади. Бу ҳақда Electrek портали хабарига таяниб Kun.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla атиги ярим сония учун $2000 сўраяпти!

Хабарда айтилишича, Tesla компанияси 21 декабрь кунги савдолар олдидан ушбу индексга киритилади. Мазкур рўйхатда у қайси компаниянинг ўрнини эгаллаши ҳозирча аниқ эмас.

Ушбу хабар чоп этилганидан сўнг дастлабки бир соат ичида Tesla акциялари нархи 12 фоизга ёки 40 млрд долларга ошди.

Сентябрь охирларида Tesla акциялари нархи 12 фоизга пасайганди. Бунга Илон Маскнинг элекромобил ишлаб чиқаришни қисқартириш ва автопилотли электрокар ишлаб чиқаришни режалаштиргани тўғрисидаги сўзлари сабаб бўлганди.

ЎҚИНГ: Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!