Ишонмагин дўстингга..: Windows учун энг оммавий иловалардан бири ишончни оқламади

  •   Saroy
  •  1013
  •  08.08.2018 10:24

Ишонмагин дўстингга..: Windows учун энг оммавий иловалардан бири ишончни оқламади

5.45 версияси CCleaner’ни тозалаш ва яхшилашда кенг фойдаланадиган восита ҳисобланади. У июльда чиқарилган бўлиб, бепул версиядаги конфиденциаллик созлагичини тўлиқ ўчириб ташлади. Дастурчилар фойдаланувчиларга «активный мониторинг»ни ўчиришга рўхсат бермади, у аслида ўз вазифасига кўра, фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун бир ниқоб экан.

Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг аниқлашича,  CCleaner ойнасининг ёпиқлиги амалда дастурни тўлиқ ёпмаган. У фон режимида маълумот йиғишни давом эттираверган. Уни  фақат Windows’нинг вазифалар менежери орқали  деактивлаштириш мумкин.

ЎҚИНГ:Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули

Буларнинг барчаси фойдаланувчиларнинг бир дунё таъналарига сабаб бўлди, шу боис Avast янгиланиш маълумотларини тўлиқ қайтариб олишга ва  дастурий таъминотни 5.44 версиясига қайтаришга мажбур бўлди. Энди дастурчилар аввалдан ўчирилган функциялар билан янгиланишни тайёрлашмоқда  ҳамда «активный мониторинг»’ни маълумотлар йиғишдан ажратиб, ушбу функция учун фойдаланувчилар созлагичида алоҳида мувофиқлаштиргични жорий этмоқда.

ЎҚИНГ:Windows’да файлни очмасдан туриб унинг ичидагиларни тезкор кўриш йўли бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!