Ишонмайсиз, лекин бу iPhone’нинг яп-янгисини атиги 25 доллардан сотишяпти!

  •   DiMaX
  •  3878
  •  16.04.2020 18:01

Ишонмайсиз, лекин бу iPhone’нинг яп-янгисини атиги 25 доллардан сотишяпти!

Apple кеча – 15 апрелда янги авлод iPhone SE смартфонини расман намойиш этди. Бугун эса унинг тезкор хотираси ҳажми ва аккумулятор сиғими ҳам маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган iPhone SE 2020 ҳақидаги аниқ 7 факт

Мазкур ихчам смартфон тақдимоти олдидан дунё бўйлаб бошқа iPhone’лар арзонлашаётган эди. Лекин АҚШдаги йирик Straight Talk уяли алоқа оператори эълон қилган акция ҳаммасидан ошиб тушди. Бу оператор яп-янги iPhone 6s смартфонларини атиги 25 доллардан сотувга қўйди!

«Бир балоси бўлмаса...» деган гап дарров хаёлингизга келди, тўғрими? Лекин мазкур акциянинг биттагина «бало»си бор – фақат шу оператор хизматларидан фойдаланиш. Straight Talk бунда бирор қиммат тарифга уланишни шарт қилиб ҳам қўйган эмас. Қойилмисиз?

Операторнинг таъкидлашича, акция доирасида 25 доллардан сотиладиган iPhone 6s’лар сони чекланган. Мазкур смартфоннинг ҳақиқий нархи эса АҚШда 99 – 149 доллар орасида.

ЎҚИНГ: iPhone: асл ва қалбаки маҳсулотни фарқлашга оид маслаҳатлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!