Ишсизлар учун «Mening ishim» онлайн платформаси йўлга қўйилади

  •   DiMaX
  •  780
  •  29.04.2021 17:03

Ишсизлар учун «Mening ishim» онлайн платформаси йўлга қўйилади

Президент қарори (ПҚ–5094-сон, 28.04.2021 й.) билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди. Бу тўғрида «Ҳуқуқий ахборот» канали маълумот берган.

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Унга кўра вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади.

Жумладан, «барча учун иш» тамойили асосида «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади.

 Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқаларни акс эттириш;
  • ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) ҳамда уларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар тўғрисида маълумотларни олиш;
  • ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни реклама қилиш;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор иш берувчилар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш.

Вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.

2021 йил 1 июлгача янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳисоботларни юритиш, уларни реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.

ЎҚИНГ: 1 майдан барча оператор ва провайдерлар учун интернет хизматлари 30 фоизгача арзонлашмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.