Исроил компанияси смартфондан яширинча ахборот олувчи қурилма ишлаб чиқарди

Исроил компанияси смартфондан яширинча ахборот олувчи қурилма ишлаб чиқарди

Чўчишга ҳожат йўқ, қурилма кенг аҳоли учун мўлжалланмаган. Яҳудий фирмаси бу янги қурилмани махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун ишлаб чиқарган. InterApp номини олган ушбу қурилма смартфон, планшет ва ноутбуклардан махфий тарзда маълумот ўғирлайди.

Электрон почтадаги шахсий ёзишмалар, ижтимоий тармоқлардаги логин-пароллар, контактлар рўйхати, браузерда кўрилган саҳифалар тарихи, Dropbox таркиби, фотосуратлар, шахс қаерларда бўлгани, MSISDN ва IMEI кодларини InterApp қўлга кирита олади. Айғоқчи-қурилма яхши ишлаши учун ўлжа смартфон ва Wi-Fiга яқинроқ жойлаштириш керак. Қурилмани аэропорт, савдо маркази ёки бирор жамоат жойида деворга ўрнатиб қўйса бўлади.

Юқорида санаб ўтилган маълумотлар базага юборилади ва таҳлил қилинади.

Бу тизим бир вақтнинг ўзида юзлаб смартфонлар маълумотини ўғринча тўплайди. Ўлжага айланган смартфонда бирор из қолдирмайди.

InterApp смартфон турган координатани аниқлабгина қолмай, муайян абонентлар билан алоқани бўғиб қўя олади, батарея қувватини сўриб олиши, ҳаттоки, телефон бошқарувини олиб қўйиши мумкин. 2-, 3- ва 4-авлод мобиль алоқа тармоғи билан ишлай олади.

InterApp турлича платформалар, жумладан, iOS ва Android тизимлари билан ҳам ишлайди. Фақат махсус хизматлар учун мўлжаллангани сабабли батафсил техник тавсифи сир сақланмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!