Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

  •   DiMaX
  •  3015
  •  13.09.2019 12:33

Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Google Pixel смартфонларида қулай бир функция бор – дактилоскопик датчик юзасини пастга силаганда билдиришномалар панели очилади. Бироқ бошқа смартфонсозларнинг турли моделларида бармоқ изи сканерига бундан бошқа ҳам функцияларни жорий этиш мумкинлигидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Бунда бизга Fingerprint Quick Action иловаси ёрдам беради, уни мана бу ҳавола орқали юклаб оласиз. Ушбу дастур Android 6.0 ва ундан кейинги операцион тизимли қурилмаларда ишлайди, root‑ҳуқуқ ҳам талаб этмайди. Fingerprint Quick Action’ни ўрнатгач, унга смартфон параметрларига кириши учун рухсат берасиз. Кейин эса унинг созламаларига кирасиз.

Шу ерда қурилмангизнинг бармоқ изи сканеридаги учта амалга турли тезкор функцияларни бириктириб қўйишингиз мумкин. Булардан бири – сенсорга бир марталик тегинганда, иккинчиси – датчикка кетма-кет икки марта бармоқ босганда, учинчиси эса – дактилоскопик сенсорни силаганда тезкорликда бажариладиган функциялардир. Лекин булардан учинчи амал барча смартфонларда ҳам ишламаслиги мумкин.

Ушбу учта амалга бириктириб қўйиладиган функциялар вариантлари эса жуда кенг: иловалар рўйхатини чиқариш, смартфонни «уйқу» режимига ўтказиш, экранни иккига бўлиш режимини фаоллаштириш, скриншот олиш, фонарикни ёқиш, бирор иловани ишга тушириш ва ҳоказо.

ЭСЛАТМА: Бу функциялар шу илова доирасида ишлайди, шунинг учун мазкур иловадан чиқмаслик керак.

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг янги иловаси билан яқинда смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!