Исталган iPhone’да махфий – оригинал смайликлар тўпламини фаоллаштирамиз

  •   DiMaX
  •  1904
  •  06.08.2018 17:21

Исталган iPhone’да махфий – оригинал смайликлар тўпламини фаоллаштирамиз

«Тишланган олмали» смартфонларда оригинал матнли смайликларнинг улкан жамланмаси мавжуд. Аммо айфон эгаларининг ҳаммаси ҳам буни билавермайди.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Турли вазиятлар учун қўл келувчи бундай смайликларни ўз iPhone’ингизда қуйидаги усулда фаоллаштириб олишингиз мумкин:

1-ҚАДАМ. Айфондаги «Созламалар» менюсидаги «Асосийлари»га, ундан эса «Клавиатура» бандига кирасиз («Настройки» → «Основные» → «Клавиатура»).

2-ҚАДАМ. Шу ердаги «Клавиатуралар» бўлимидан «Янги клавиатуралар»га ўтаси («Клавиатуры» → «Новые клавиатуры»).

3-ҚАДАМ. Рўйхатнинг энг пастида «Японча» клавиатурани, кейин очилган саҳифадан «Ромадзи» клавиатурасини танлайсиз, сўнг эса «Тайёр»ни босиб, ўзгаришларни сақлайсиз («Японская» → «Ромадзи» → «Готово»).

Тайёр – ҳар бир iPhone’да яширин тарзда мавжуд бўлган матнли смайликларни фаоллаштириб олдингиз. Энди улардан қандай фойдаланишни кўриб чиқамиз.

4-ҚАДАМ. Матнли хабар юбориладиган исталган бир иловани очасиз, глобус белгичасини босиш орқали янги – «Ромадзи» (номи япон белгиларида ёзилган) клавиатурасини танлайсиз.

5-ҚАДАМ. Клавиатуранинг рақамлар тўпламини очиб, ^_^ белгиси тасвирланган тугмачани босасиз.

6-ҚАДАМ. Клавиатуранинг тепасида очилган қаторнинг ўнг чеккасидаги – юқорига очишни англатувчи тугмачани босасиз. Шунда оригинал матнли смайликларнинг тўлиқ рўйхати очилади.

Ана, энди шу каби смайликлар билан яқинларингизни ҳайратга солишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: iPhone’да контактга алоҳида рингтон ўрнатишнинг энг осон усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!