Исталган жойда, ҳатто метрода ҳам ишлайдиган «лазерли GPS» яратилди!

  •   DiMaX
  •  673
  •  13.03.2019 10:59

Исталган жойда, ҳатто метрода ҳам ишлайдиган «лазерли GPS» яратилди!

Замонавий смартфонлар ва бошқа гаджетларда жойлашувни аниқлаш учун GPS, BeiDou ҳамда ГЛОНАСС қўлланади. Улар сунъий йўлдош орқали ишлагани боис, об-ҳаво инжиқликларига ва сиёсий муҳитга боғлиқ бўлиб қолади.

ЎҚИНГ: Ижарага берилувчи транспорт воситалари видеорегистратор ва GPS-навигаторлар билан таъминланиши лозим

Сассекс университетидаги Emergent Photonics Lab (EPic Lab) лабораторияси олимлари эса жойлашувни кузатишнинг янгича технологиясини ихтиро қилдилар. Улар лазер нурлари базасидаги атом соатларини GPS ўрнида қўллаш йўлини топишди.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, улар яратган технология кишиларнинг кундалик ҳаётини ўзгартиради. «Лазерли GPS» автомобилларда, пилотсиз учар аппаратларда, шунингдек аэрокосмик саноатда қўлланиши мумкин. Янги ишлаб чиқилаётган портатив атом соатларида миттигина чипга бириктирилган нур импульслари қўлланади. Бу худди оптик толали интернет кабелларининг ишлаш принципига ўхшаш ҳолатдир.

Чипдаги лазер импульслари

Портатив атом соатлари кўплаб соҳаларда қўлланиши мумкин. Масалан, «Тез ёрдам» машинаси унинг ёрдамида ҳатто тунелларда ҳам геолокация тизимидан бемалол фойдалана олади. Оддий юзерлар эса «лазерли GPS» орқали метрода ёки уяли алоқа сигнали бўлмаган бошқа жойларда ҳам йўналишларни режалаштиришлари мумкин бўлади.

Аммо жойлашувни аниқлаш бўйича ушбу янги технологиянинг тўлиқ тизим сифатида ишлаб чиқилишини ҳали кутишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Тошкент автобусларида GPS тизими ва «MyBus Tashkent» иловаси яна ишга тушадими?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!