Исталган қиёфани хоҳлаган GIF-анимацияга қўйиб берувчи янги илова чиқди! (+видео)
Ўзбекистонда ҳам жуда оммалашган FaceApp фоторедактори атиги 10 кунда бир миллион доллар даромад келтирган. Ўтган йили унданам зўр AI Portraits Art деб номланувчи сервис ҳам ишга тушган эди.
ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: FaceApp фойдаланувчилари – фирибгарлар нишонида!
Энди эса шуларга монанд бошқа битта – Doublicat номли илова ҳам тақдим этилди. RefaceAI деб аталувчи махсус алгоритм ёрдамида у сизнинг юзингизни бирор расмга саноқли сонияларда жойлаб беради.
Doublicat’дан фойдаланиш жуда осон: селфи қиласиз, таклиф этилган GIF-анимациялардан бирини танлайсиз ва тасдиқлайсиз – бўлди. Бир неча сониядан сўнг сизнинг қиёфангиз туширилган янги GIF-сурат тайёр бўлади, уни сақлаб олишингиз ёки илованинг ўзиданоқ бирор мессенжер орқали жўнатишингиз ёки ижтимоий тармоқда улашишингиз мумкин.
ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда тарк этишингиз лозим бўлган ўнта одат
Мана, Doublicat’дан фойдаланиш жараёнини видеода кўрамиз:
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларига кўра, мазкур дастур шу каби бошқа иловалардан бошқачароқ ишлайди. Шунингдек, у фойдаланувчиларнинг қиёфаларини ва бошқа шахсий маълумотларини сақлаб қолмайди.
Doublicat сервисининг Android ҳамда iOS учун иловаларини юклаб олишингиз мумкин.
ЎҚИНГ: Никоҳ учун идеал жуфт танлаб берувчи дастур яратилди!