Исталган сайтдан видео кўчириш учун 10та универсал сервис

  •   DiMaX
  •  4747
  •  11.01.2018 18:30

Исталган сайтдан видео кўчириш учун 10та универсал сервис

Баъзи сайтларга жойланган видеолавҳаларни компьютерингизга кўчириб олиш имкони тақдим этилмаганини биласиз-а? Уларни бошқа, ноанъанавий йўллар билан юклаш мумкин, шунингдек, бунда айрим дастурлар ҳам ёрдамга келади.

ЎҚИНГ: Instagram’дан видео кўчириб олишни биласизми?

Шунингдек, бу борада сизга ёрдам берувчи онлайн сервислар ҳам мавжуд. Қуйида шулардан айримларини тегишли хусусиятлари билан келтириб ўтамиз. Уларнинг ишлаши деярли бир хил: керакли видеороликнинг манзилини (URL-адрес) кўчириб олиб, сервисдаги шаклга ташлайсиз, олинадиган видеонинг формати ва бошқа хусусиятларини танлайсиз ва «Скачать» ёки «Download» тугмачасини босасиз – вассалом!

ЭЪТИБОР БЕРИНГ: афсуски, iOS тизимидаги чекловлар туфайли, iPhone ва iPad эгалари ўз қурилмаларида бу усуллардан фойдалана олмайдилар. Android-қурилмаларда эса мазкур сервислар ёрдамида видеофайлларни кўчириб олса бўлади (фақатгина мобил қурилмаларда ишлашга мослаштирилмаган Video Grabber ресурси бундан мустасно). Компьютер ва ноутбуклар орқали буларнинг исталган биридан бемалол фойдалана оласиз.

Қуйида мазур сервислар қўллаб-қувватловчи сайтлар сони камайиб бориш тартибида келтирилмоқда. Яъни, рўйхатнинг бошидагилар кўпроқ сайтлардан ола билиши, универсаллиги билан афзалроқдир.

1. Video Grabber

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, Facebook, Twitter, TED, Dailymotion, Vevo, Vimeo ва мингга яқин бошқа ресурслар.
  • Қўшимча функциялари: видеонинг сифатини танлаш, MP4, 3GP ва WEBM форматларига конвертация. Шунингдек, пулли десктоп талқинида видеони юқори тезликда юклаб олиш ва ундан фақат овозини ёзиб олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Video Grabber сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

2. TubeOffline

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: «ВКонтакте», YouTube, Facebook, Vimeo, Twitter, Dailymotion ва яна мингга яқин сайт.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, MP4, 3GP, WEBM ҳамда MP3 форматларига конвертация.

TubeOffline сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

3. 9xbuddy

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, «ВКонтакте», «Одноклассники», Facebook, Vimeo, Twitter ва мингга яқин бошқа сайтлар.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, MP4, 3GP, WEBM, MP3 ҳамда M4A форматларига конвертация.

9xbuddy сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

4. SAVEVIDEO.ME

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: Facebook, Coub, Dailymotion, Smotri, Vimeo, Twitter ва яна йигирма бештача сайт.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш.

SAVEVIDEO.ME сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

5. KeepVid

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, Facebook, Instagram, Vimeo, Twitch, Dailymotion, Yahoo ва йигирмага яқин бошқа ресурслар.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, MP4, 3GP, WEBM ва M4A форматларига конвертация. Учта ролик юклаб олганингиздан кейин, унда ишни давом эттириш учун мазкур сервисга элтувчи ҳаволани Facebook’да улашишингиз лозим бўлади. Бу сервис орқали видеоларни юқори тезликда кўчириб олиш ҳамда ундаги мусиқаларни MP3 форматида юклаб олиш учун пулли юкловчисини ўрнатишингизга тўғри келади.

KeepVid сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: YouTubeMP3 Converter – YouTube’даги роликларнинг овозини сақлаб олиш сервиси

6. SaveFrom

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, «Одноклассники» (кенгайтмасини ўрнатиш зарур), Mail.Ru, Facebook, LiveJournal, Vimeo, Dailymotion, Smotri ва йигирмага яқин бошқа сайтлар.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, MP4, 3GP ҳамда WEBM форматларига конвертация. Мазкур сервис ёрдамида видеолавҳаларни юқори тезликда кўчириб олиш ҳамда ундаги аудиоларни MP3 форматида юклаб олиш учун пулли юкловчисини ўрнатишингиз лозим бўлади.

SaveFrom сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

7. SaveDeo

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, Facebook, Instagram, Vimeo, TED ва яна йигирматача сайт.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, MP4, 3GP ҳамда WEBM форматларига конвертация.

SaveDeo сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

8. YooDownload

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, Facebook, Twitter, Instagram ва бошқа айрим ресурслар.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, MP4, 3GP, WEBM ҳамда MP3 форматларига конвертация.

YooDownload сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

9. VideoGrabby

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, Facebook, Twitter ва яна айримлари.
  • Қўшимча функциялари: лавҳадаги аудиони MP3 форматида сақлаб олиш. Аммо, агар видео мусиқий клип бўлса, ҳуқуқий чекловлар сабабли унинг овоз йўлакчасини сақлаб бўлмайди.

VideoGrabby сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

10. Catchvideo.net

  • Қўллаб-қувватланадиган сайтлар: YouTube, Facebook, Dailymotion, Vimeo ва бошқа ресурслар.
  • Қўшимча функциялари: видео сифатини танлаш, аудио файлини олиш. Лекин муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланганлиги боис баъзи роликлар юкланмай қолиши эҳтимоли бор.

Catchvideo.net сайтига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб YouTube видеоларини кўчириб олиш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.