Исталган смартфонда Android автоматик янгиланишини ўчириб қўйишнинг энг осон иккита йўли

  •   DiMaX
  •  1135
  •  14.09.2019 16:14

Исталган смартфонда Android автоматик янгиланишини ўчириб қўйишнинг энг осон иккита йўли

Android операцион тизимининг янги талқинлари айрим ҳолларда баъзи қурилмаларда янги муаммоларни келтириб чиқариши ҳоллари учраб туради. Бунинг олдини олиш ҳамда смартфоннинг ресурсларини, шунингдек, ҳисобингиздаги маблағни тежаш учун тизимнинг автоматик янгиланишини ўчириб қўйган маъқул.

ЎҚИНГ: Android-қурилмаларда интернет-трафикни тежаш йўллари

Автоматик янгиланишларни тақиқлаб қўйиш усули қурилманинг моделига қараб сал фарқланиши мумкин, лекин қуйидаги иккита усулни ўрганиб олиб, шу асосида ўз смартфонингизда ўчириб қўйиш йўлини топа оласиз.

Android тизимининг автоматик янгиланишини чеклашнинг биринчи усули:

  1. Android тизимининг созламаларига – «Настройки»га кирасиз;
  2. Менюни пастгача варақлаб бориб, «О телефоне», бўлимига, кейин эса «Система»га кирасиз.

Айрим ҳолларда, масалан – Samsung қурилмаларида ушбу пункт менюнинг бошида жойлашиб, бошқачароқ – «Обновления системы», «О системе», «Параметры ОС» каби номланган бўлиши ҳам мумкин.

  1. Шу ердаги «Обновление ПО» бандини топиб, ундаги учта нуқта (•••) белгисини босасиз
  2. Очилган менюдаги «Автоматическое обновление» пунктидан белгичани олиб ташлайсиз.

Шундан сўнг смартфонингиз ҳар гал интернетга уланганингизда тизим янгиланишларини текшириб, янги прошивка чиққан бўлса юклаб олиб юрмайди.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

Агарда юқоридаги йўриқнома сизнинг смартфонингиз моделига тўғри келмаса, унда иккинчи – универсал усули ҳам бор.

  1. Смартфон созламаларини очиб, «О телефоне» бўлимига кирасиз ва «Номер сборки» бандини топиб, устига кетма-кет 6 марта босасиз. Бунда смартфонингиз дастурчиларга мўлжалланган «Режим разработчика» режимига ўтади.
  2. Созламаларга қайтиб, «Другие» (айрим брендлар маҳсулотларида – «Система») бўлимини очасиз. Шу ердаги «Для разработчиков» қисмига кириб, «Автоматическое обновление системы» бандини топасиз ва уни ўчириб қўясиз.

Бўлди – энди Android’ни фақат ўзингиз истаган, вақтингиз етарли бўлган, тезкор Wi-Fi тармоғига уланган ҳолатлардагина ўзингиз янгилашингиз мумкин, бунинг йўллари эса мана бу ердаги мақоламизда кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.