“IT-дастурчи” — Ўзбекистонда эҳтиёж энг юқори мутахассислик

“IT-дастурчи” — Ўзбекистонда эҳтиёж энг юқори мутахассислик

HR ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи DaVinci Solutions компанияси Ўзбекистонда талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, айни вақтда Ўзбекистондаги меҳнат бозорида биринчи ўринда дастурий таъминот маҳсулоти ишлаб чиқарувчи мутахассисларга эҳтиёж юқори.

Бу тўғрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий HR-анжуманида маълум қилинган. «Истеъдодларни жалб қилиш ва ривожлантириш» мавзуидаги анжуманда мазкур рейтинг ярим йил давомида бўш иш ўринлари эълон қилинувчи сайтлар ҳамда иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаси эканлиги айтилган.

Юртимиздаги таниқли компания ва ташкилотларнинг раҳбар ва етакчи ходимлари, таниқли спикерлар, хорижий экспертлар иштирок этган тадбирда иштирокчиларга ёш ва маҳоратли кадрларни қандай қилиб муайян компанияга жалб қилиш усуллари ва тавсиялар, тажриба ҳамда HR соҳасидаги инновациялар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, тақдимот чоғида ҳозирги пайтда Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган бошқа мутахассисликларни ҳам эълон қилишди. Унга кўра, IT-дастурчисидан ташқари, HR директор, маркетолог, кимё технологи, муҳандис каби мутахассисликларга эҳтиёж юқори.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!