IT коллежида академия очилмоқда

IT коллежида академия очилмоқда

Тошкент шаҳридаги информацион технологиялар касб-ҳунар коллежида шу ҳафта Samsung инновацион сервис академияси очилади, деб хабар беради gazeta.uz.

Академия Samsung Electronics компанияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва коллеж ҳамкорлигида очилмоқда. Академия ташкил этилиши тўғрисида меморандум 6 июнь куни имзоланган.

Лойиҳа хизмат кўрсатиш бўйича малакали мутахассисларни етиштириб бериш ва ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган.

Ушбу коллеж Ўзбекистонда биринчи бўлиб мобиль қурилмаларни таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи мутахассисларни етиштиради. Коллежда 7 хил мутахассислик йўналишида 3000 талаба таҳсил олади. Энди Samsung мобиль қурилмаларига ҳамда рақамли телевизорларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича иккита янги курс қўшилди.

Лойиҳадан яна бир мақсад экологик таълимни ривожлантиришдир.

Академияда, даставвал, коллежнинг учинчи курс талабалари ўқитилади. Академияни муваффақиятли тугаллаган коллеж битирувчиларига Samsung сертификатлари берилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.