Unbound Tashkent IT-Парк билан биргаликда халқаро IT-танлов учун саралаш турини ўтказмоқда!

Unbound Tashkent IT-Парк билан биргаликда  халқаро IT-танлов учун саралаш турини ўтказмоқда!

2019-йилнинг 9-август санасида Тошкент шаҳрида “FinTech Abu Dhabi” ва “TIP Summit” глобал ИТ-танловларининг саралаш тури бўлиб ўтади.

«FinTech Abu Dhabi» молиявий технологиялар соҳасида стартапларни, «TIP Summit» эса «Tech For Good» соҳасидаги стартапларни тўплайди, масалан HealthTech, Energy ва EnvironmentTech шулар жумласидан. Бутун дунё миқёсидаги фақат энг яхши стартап-лойиҳалар иккала тадбирга ўтиши мумкин, танлов финали Бирлашган Араб Амирлиги пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

“Unbound” жорий йилда ушбу тур учун масъул компанияга айланди.
“Unbound” – бу глобал инновацион платформа бўлиб, бутун дунё бўйлаб рақамли жамият орқали янги ғояларни қўллаб-қувватлайди. “Unbound” компаниясининг энг йирик ҳамкорлари – бу Facebook, Microsoft, Netflix, Huawei, Yahoo, Mastercard, Bayer ва жаҳонда машҳур бўлган бошқа компаниялардир.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (ИТ-Парк) Unbound Tashkent'нинг жорий йилдаги бирга ташкил этувчиси ва миллий ҳамкорига айланди.

«FinTech Abu Dhabi» финал босқичида бутун дунёдан 50 та стартап-жамоа, «TIP Summit»да эса 15 та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон Республикасидан тадбирда саралаш туридан ўтган иккита жамоа (1- FTAD, 1- TIP) иштирок этади.

«FinTech Abu Dhabi» ва «TIP Summit» тадбирларида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 5-августига қадар қабул қилинади.

(Аризаларни ҳозироқ юборишингиз мумкин, маълумот учун телефон +998 90 325 03 33)

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг митти ўйин ноутбукини томоша қиламиз! (+ВИДЕО)

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.