IT-Парк стартапи Швейцарияда 500 000 долларлик инвестиция учун курашади

  •   DiMaX
  •  194
  •  28.11.2019 10:16

IT-Парк стартапи Швейцарияда 500 000 долларлик инвестиция учун курашади

Шу йил ёзда ишга тушган IT-Парк мамлакатимизда технологиялар соҳасининг ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг ArzonApteka стартап жамоаси нуфузли Seedstars халқаро танловининг финалига чиқди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: IT-Паркка исроиллик Нобель мукофоти совриндори келди

Нурсултон шаҳрида ривожланаётган бозорлар учун энг нуфузли акселератор халқаро танлови – #SeedstarsSummitCEE2019’нинг навбатдаги саралаш босқичи бўлиб ўтди. Аввалроқ #Seedstars Tashkent19 ғолиби бўлган ArzonApteka лойиҳаси Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларининг энг яхши 18та лойиҳаси саккизлигига кирди.

Мазкур стартап энди 2020 йил 27 март куни Швейцарияда бўлиб ўтадиган «Seedstars 2020 Global Sammit»да Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этади. Бир ҳафта ичида стартап жамоаси бутун дунёнинг турли бурчакларидан келган етмишга яқин мамлакат ғолиблари, сармоядорлар ва менторлар билан учрашишлари мумкин. Саммитнинг сўнгги кунида улар 1000дан ортиқ томошабин олдида саҳнада чиқиш қилишлари ва асосий мукофот – 500 000 АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция учун курашишлари мумкин бўлади.

ArzonApteka – бу Ўзбекистондаги дорихоналарда дори-дармонларни топиш хизмати бўлиб, у дори-дармоннинг нархи ва мавжудлигини, дорихонанинг жойлашган жойи ва рақамини аниқлашга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Ҳаммаси саёҳат учун: офлайн-карталар ва яна 5 та жуда керак бўладиган илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!