IT-Паркка исроиллик Нобель мукофоти совриндори келди

  •   DiMaX
  •  157
  •  08.11.2019 17:04

IT-Паркка исроиллик Нобель мукофоти совриндори келди

IT-Паркда «квазикристалларни кашф этгани» учун 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати бўлган, Исроилнинг етакчи Технология университети профессори Дан Шехтман билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Ҳукумат соати»да АКТ вазири депутатлар саволларига жавоб берди

Учрашувда Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира, IT-Парк бош директори Фарҳод Ибрагимов, Исроил Давлати элчихонаси делегацияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, шунингдек IT-Парк стартап жамоалари вакиллари иштирок этдилар.

Жаноб Эдуард Шапира Ўзбекистон Республикасининг ИТ соҳасини ривожлантириш учун ҳукумат томонидан кўрсатилаётган кучли ёрдамлар, кўплаб хорижий мутахассисларни жалб қилинаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди ва ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ИТ соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш эканлигини таъкидлади.

ЎҚИНГ: Дунёнинг инновация бўйича пешқадам ўн давлати. Улар орасида Ўзбекистон йўқ, аммо Осиёнинг уч вакили бор

Ўз навбатида IT-Парк вакиллари кўплаб хорижий тадбиркорларнинг Ўзбекистоннинг стартап-бозорига билдираётган қизиқишлари, жалб қилинган инвестициялар, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берди. IT-Паркнинг мақсадларидан бири маҳаллий IT-мутахассислар ва тадбиркорларни ўз фаолият доираларини маҳаллий бозордан халқаро бозорга қадар кенгайтиришлари учун қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Профессор Дан Шехтман ўзининг фаолияти ва илмий ишланмаларини тижоратлаштириш йўллари тўғрисида батафсил сўзлаб берди, шунингдек IT-Парк вакилларини IT-ташкилотлар ўртасидаги нетворкингни кенгайтириш учун миллий IT-мусобақаларида иштирок этишга таклиф қилди.

Тадбир доирасида IT-Парк стартап-жамоалари профессор Дан Шехтманга ўз лойиҳаларини тақдим этиш ва ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлдилар.

ЎҚИНГ: UZIMEI, интернет, мобил алоқа, рақамлаштириш бўйича ва бошқа саволларга АКТ вазирлиги жавоб берди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!