“IT-ПЛАНЕТА 2018/19” XII ҳалқаро олимпиадасига қатнашчиларни руйхатдан ўтказиш бошланди!

“IT-ПЛАНЕТА 2018/19” XII ҳалқаро олимпиадасига қатнашчиларни руйхатдан ўтказиш бошланди!

  10 декабрдан МДҲ давлатлари ўртасида ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги кенг қамровли олимпиада – “IT-Планета 2018/19” ахборот технологиялари соҳасида XII Ҳалқаро олимпиадасига қатнашчиларини руйхатдан ўтказиш бошланди.

   Қатнашишга рус тилини биладиган ва 25 ёшгача бўлган талаба ёшлар таклиф этилади.

Бу йилги беллашув қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1. Дастурлаш

2. Cloud computing ва маълумотлар базаси

3. Телеком

4. Мобиль платформалар

5. Рақамли ижодиёт

6. Эркин дастурий таъминот ва робототехника

7. Чекланмаган имкониятлар

    Ҳар бир иштирокчи ўзини хоҳлаганча танловларда синаб кўриши мумкин.

Бу ҳақда янада батафсилроқ маълумотларни ИТ-планета сайтидан олишингиз мумкин.

Юқори кўрсаткичларга эришган иштирокчилар 2019 йилнинг июнь ойида Москва шаҳрида бўладиган финалга таклиф этиладилар.

    Ҳар бир босчиқ – бу ўзининг касбий маҳорати даражасини билиш, иш берувчи корхоналар вакиллари билан алоқани ўрнатиш ва ҳомийлар ва ташкилотчилардан олимпиадада қатнашганлик ҳақида сертификатлар олиш, диплом, қиммат баҳо совринларни қўлга киритиш имкониятидир. АТ-олимпиадаси танловларининг ҳамкорлари ва ташкилотчилари сифатида 1С, Huawei, Oracle, ГНУ/Линуксцентр, Моризо Диджитал, SimbirSoft, TIM3R.ru каби АТ-бозорининг ҳалқаро лидер компаниялари жалб этилган. 

Танловларда қатнашиш учун  ИТ-планета сайтида ҳар бир танлов қоидаларида кўрсатилганидек муддатларда руйхатдан ўтиш шарт!

 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.