IT йўналишидаги бешта Telegram-канал

  •   DiMaX
  •  1760
  •  03.05.2021 15:12

IT йўналишидаги бешта Telegram-канал

Павел Дуров мессенжерининг тематик каналлари ушбу лойиҳанинг асосий афзалликларидан бири ҳисобланиб, улар кўпчилик учун ижтимоий тармоқлардаги ленталарнинг ўрнини босган. UZZOOM нашри Telegram платформасидаги дастурлашга қизиққанлар учун мос келадиган каналлар тўпламини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Telegram’да йирик тозалаш: Ўзбекистондаги 13 миллион обуначи йўқ қилиниб, каналларга қизил тамға урилди!

Қуйида келтирилган ҳар бир канал номига ўрнатилган ҳавола устига босиб, бевосита ўша каналнинг ўзига ўтиш мумкин:

  1. «Addmeto»

Яндекс’нинг технологияларни тарқатиш бўйича директори Георгий Бакуновнинг канали. Канал барча IT-мавзуларни қамраб олади.

  1. "[404] - программирование"

Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари учун фойдали манба бўлиб, унда жуда кўп фойдали видео дарсликлар, фойдали маслаҳатлар ва ҳоказолар мавжуд.

  1. «ZaTelecom»

Телекоммуникация ва Интернет технологиялари ҳақида канал.

  1. «Системный администратор»

Тизим маъмурлари учун фойдали канал.

  1. «БлоGнот»

Канал муаллифи IT бозоридаги воқеаларни таҳлил қилади, устувор мавзуларга қуйидагилар киради: ижтимоий тармоқлар, криптовалюталар, дастурий таъминот ва гаджетлар.

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!