IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

  •   DiMaX
  •  4654
  •  15.04.2020 09:01

IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

Республикамизда барпо этилган IT-марказларнинг асосий йўналишларидан бири — ёшлар ва аҳолининг компютер саводхонлигини ошириш, уларга замонавий ахборот технологияларини ўргатишдир. Улар бу борада бир қатор ишларни амалга оширишмоқда, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ЎҚИНГ: Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!

Шунга кўра ва коронавирус туфайли карантин шароитида IT-марказларининг жамоалари энг долзарб йўналишлар бўйича видеодарсларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш ишларини йўлга қўйишди. Бугунги кунга қадар IT-марказларда республика миқёсида 5 мингдан ортиқ тингловчилар ўқишни муваффақиятли равишда тамомлашди.

Ҳозирги вақтда қуйидаги йўналишлари бўйича видеодарслар тайёрланган:

  1. Adobe Photoshop (7 та дарс ўзбек тилида, 6 та дарс қорақалпоқ тилида);
  2. HTMLʼга кириш (3 та дарс ўзбек тилида)
  3. HTMLʼда веб-иловалар (9 та дарс ўзбек тилида)

Шунингдек, яқин орада қуйидаги IT-йўналишлари бўйича видеодарслар тайёрланади ва юкланади:

  1. MSOffice
  2. SCRATCH
  3. HTML/CSS
  4. Электрон почтадан фойдаланиш
  5. Робототехникалардан фойдаланиш
  6. Android-илова ишлаб чиқиш
  7. Telegram мессенжерида оммавий канал очиш ва юритиш
  8. Антивирус дастурлари
  9. Java
  10. Unity 3D ва бошқалар!

Сиз ҳам ўқишга қатнашинг, билим олинг ва янги мутахассисликларни ўзлаштиринг!

Видеодарсларни кўриш учун ҳаволалар:

https://utube.uz/ru/users/7717

https://mover.uz/channel/it-center/

Эслатиб ўтамиз: бу иккита видеохостинг ҳам TAS-IX ҳудудига киргани боисдан Ўзбекистондаги деярли барча интернет-провайдерлар абонентлари учун улардан фойдаланишда трафик ҳисобланмайди. Уяли алоқа операторларидан айримлари ўз абонентлари учун utube.uz сайтидан фойдаланишни ҳам бепул қилишган (ТЎЛИҚ РЎЙХАТ).

ЎҚИНГ: Mover.uz'дан видеоларни юклаб олишнинг осон усули!