IUT да ўтказилган “Дастурлаш соати” акциясида 300 нафарга яқин болажонлар иштирок этишди

IUT да ўтказилган “Дастурлаш соати” акциясида 300 нафарга яқин болажонлар иштирок этишди

2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болажонлар учун ўтказилган кузги “Дастурлаш соати” акциясида 300 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этишди, дея хабар берилмоқда университет сайтида.

Мазкур акция Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, болажонларни дастурлаш оламига жалб этишга мўлжалланган эди.
Лойиҳа доирасидаги дастурлаш курслари “Scratch” тилида ўтилиб, “Android” мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади.

Тошкент шаҳридаги Инха университети ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, бундай акцияларни мунтазам ўтказишни режалаштирмоқда. 
2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан ошган ўғил-қизлар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.