IUT ва KSMCS математикани ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилишади

IUT ва KSMCS математикани ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилишади

2018 йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўқитувчилар учун математика маданиятини татқиқ этиш Корея жамияти (KSMCS) математика соҳасида тажриба алмашиш бўйича келишувни имзолашди, дея хабар қилинмоқда университет сайтида.

Мазкур ҳужжат 2018 йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бошланган Иккинчи ўқув-амалий “Ажойиб математика” фестивали доирасида имзоланди.

Ҳужжатни IUT нинг биринчи проректори Чо Ву Суг ва Ўқитувчилар учун математика маданиятини татқиқ этиш Корея жамияти Президенти Ким Мун Су имзолашди.

Келишув доирасида томонлар талабалар ва ўқитувчилар орасида математикани ривожлантириш борасида ташаббус ва тадбирларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олдилар. 

Шунингдек, Ўқитувчилар учун математика маданиятини татқиқ этиш Корея жамияти Ўзбекистондаги математика ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича турли тренингларни ўтказишни режалаштирган.