Ихчам смартфонлар: «Кичкина деманг бизни…»

  •   DiMaX
  •  5318
  •  03.03.2017 18:23

Ихчам смартфонлар: «Кичкина деманг бизни…»

Ишлаб чиқарувчилар мобил қурилмаларнинг экрани катталиги бўйича пойгалашаётган бугунги кунда кичкина экранли смартфон танлаш ҳам муаммо. Айниқса, флагманлардан қолишмайдиган хусусиятларга эга ихчамроқ девайс керак бўлса… Hi-Tech Mail.Ru нашри худди шу жиҳати билан қизиқтирувчи смартфонлар рўйхатини эълон қилган. Келинг, уларга бир назар соламиз.

Apple iPhone SE

Рўйхатимиздаги энг кичкина смартфон – iPhone SE моделининг корпуси бундан беш йил аввал чиққан iPhone 5 моделиникидек. Экрани диагонали 4 дюймгина бўлган бу ихчам гаджет ҳар қандай кафтда қулай ўрнашади.

Дизайни эскироқ бўлса-да, унинг ичи бақувват: икки ядроли Apple A9 процессори, 2 ГБ тезкор хотира ҳамда 16 ёки 64 ГБ доимий хотирага эга. Бунақа характеристикалари ва ихчам экрани билан у жуда тезкор ишлайди, самарадорлиги бўйича фақатгина янги iPhone 7’дан кейинги ўринда туради. Тағин, iPhone SE моделига энг зўр мобил камералардан бири ўрнатилган, у ҳар қандай инжиқ фойдаланувчининг ҳам талабларига жавоб бера олади.

Apple iPhone SE 16GB хусусиятлари:

Операцион тизими: iOS 9

Процессори: Apple A9

Тезкор хотираси: 2 ГБ

Ички хотираси: 16 ГБ

Камераси: 12 МП

Корпусининг эни: 58,6 мм

Экран диагонали: 4 дюйм

Samsung Galaxy A3 (2017)

Samsung’нинг бу янги модели 4,7 дюймли экранга, сувдан ҳимоя ва тезкор қувватланиш функциясига эга. Ихчам телефон ишқибозлари учун Galaxy A3 2017 ҳам зўр топилма – кичкина экран ва айланасимон бурчаклар унга қулайлик бағишлаган.

Бу смартфоннинг экрани AMOLED технологияси бўйича ишланган, HD сифатида, аммо 4,7 дюйм диагонал учун шуниси ҳам етарли. Ичига эса саккиз ядроли, 1,6 ГГц частотали Exynos 7870 процессори ўрнатилган. Тезкор хотираси 2 ГБ, доимий ички хотираси эса 16 ГБ сиғимли. Характеристикалари ўртача бўлса-да, смартфоннинг асосий вазифаларини жуда тезкорлик билан уддалайди. Яна бир ёқимли жиҳати – Galaxy A3 2017 қурилмаси IP68 стандарти бўйича ишланган, яъни, у чанг ва лойдан қўрқмайди, унда бармоқ изи сканери ва Samsung Pay технологияси бор.

Samsung Galaxy A3 (2017) хусусиятлари:

Операцион тизими: Android 6.0.16

Процессори: Exynos 7870

Тезкор хотираси: 2 ГБ

Ички хотираси: 16 ГБ

Камераси: 13 МП

Корпусининг эни: 58,6 мм

Экран диагонали: 4,7 дюйм

Sony Xperia X Compact

Sony компанияси ихчам смартфон мухлисларини ҳам унутмасдан, ҳар йили ўз флагманларининг кичкина версияларини чиқаради. Xperia X Compact – японларнинг энг янги кичкинтой смартфони. Экрани атиги 4,6 дюйм, корпусининг эни эса 65 мм.

Бу миттивойнинг хусусиятлари ҳам чаккимас: «юраги» – Qualcomm Snapdragon 650. У жуда бақувват, барча ўйинларни бемалол «торта олади». Sony Xperia X Compact тезкор хотираси 3 ГБ, доимийси эса – 32 ГБ. Корпуси пластикдан, турли дидли кишиларга мослаб маржон рангида, кўк, қора ва оқ рангларда тақдим этилмоқда.

Sony Xperia X Compact хусусиятлари:

Операцион тизими: Android 6.0.1

Процессори: Qualcomm Snapdragon 650

Тезкор хотираси: 3 ГБ

Ички хотираси: 32 ГБ

Камераси: 33 МП

Корпусининг эни: 65 мм

Экран диагонали: 4,6 дюйм

Huawei Nova

Хитой фирмаси митти смартфон тарафдорлари учун махсус чиқарган янгилик. Гарчи унинг экрани унча кичкина эмас – 5 дюйм диагоналли бўлса-да, унинг атрофидаги гардиш ўлчами муҳим – Huawei Nova моделида у етарлича нозик. Шунинг эвазига гаджетнинг корпуси эни ҳам кичикроқ экранли рақобатчилариники билан тахминан бир хил.

Хитойликларнинг таъкидлашича, Nova – ўрта даражадаги яхши смартфон. Унинг дизайни чиндан ҳам ажойиб – сифатли алюминий корпуси худди люкс тоифали телефонларникидек кўринади. Техник хусусиятлари ҳам шунга муносиб: саккиз ядроли, 2,0 ГГц частотада ишловчи Qualcomm Snapdragon 625 процессори, 3 ГБ «оперативка» ва 32 ГБ доимий хотира. Хотира картаси учун слот, бармоқ изи сканери, USB-C тирқиши ҳам бор.

Huawei Nova хусусиятлари:

Операцион тизими: Android 6.0 Marshmallow

Процессори: Qualcomm Snapdragon 625

Тезкор хотираси: 3 ГБ

Ички хотираси: 32 ГБ

Камераси: 12 МП

Корпусининг эни: 69,1 мм

Экран диагонали: 5 дюйм

Xiaomi Mi5

Кичкина смартфонлар рўйхатига экран диагонали 5,15 дюйм бўлган қурилма унча ярашмайди, деб ўйлашга шошилмай туринг. Xiaomi Mi5 дисплейи атрофидаги гардиши ўта даражада юпқа, шунинг эвазига корпусининг эни ҳам Huawei Nova’ники билан бир хил – атиги 69 мм! Бурчакларининг айланароқ шаклда эканлиги ҳам бу девайсга қўшимча қулайлик бахш этган – уни кафтда ушлаганча, экраннинг исталган бурчагига бармоғингизни теккиза оласиз.

Энди техник хусусиятларига келсак, флагманникидан қолишмайди! Қаранг-да: илғор Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 3 ГБ тезкор хотира ва 32 ГБ ички хотира. Қўшимча хотира картаси ўрнатиш имкони йўқ, аммо бу смартфоннинг 64 ва 128 ГБ хотирага эга вариантларини ҳам топиш мумкин. Юқоридагилардан ташқари, Xiaomi Mi5 девайсида USB-C тирқиши ҳамда олд томонда жойлашган бармоқ изи сканери ҳам бор. Тасвирни оптик барқарорлаштирувчи ҳамда 4К сифатида видео суратга олувчи камераси билан ҳам у эгасини қувонтира олади. Яна бир жиҳати – Xiaomi Mi5 ўтган йилги энг арзон флагман бўлган.

Xiaomi Mi5 32GB хусусиятлари:

Операцион тизими: Android 6.0 Marshmallow

Процессори: Qualcomm Snapdragon 820

Тезкор хотираси: 3 ГБ

Ички хотираси: 32 ГБ

Камераси: 16 МП

Корпусининг эни: 69,2 мм

Экран диагонали: 5,15 дюйм

Хўш, келтирилган смартфонлардан бирортаси юрагингизни «жиз» эттирдими? Уларнинг «Малика» савдо марказидаги нархларини кўриб, сотиб олиш, шунингдек, AliExpress’дан буюртма қилиш имконияти ҳам бор. Бу борадаги маслаҳатларни эса +99897-999-62-65 рақами орқали бизнинг менежеримиздан олишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.