Июнь ойида LG янги LG V35 смартфонини намойиш этади, ҳали бу ҳаммаси эмас...

  •   Saroy
  •  1638
  •  23.05.2018 18:09

Июнь ойида LG янги LG V35 смартфонини намойиш этади, ҳали бу ҳаммаси эмас...

Androidauthority порталининг хабар беришича, июнь ойида LG компанияси бир йўла бешта янги қурилмани савдога чиқармоқчи. Ҳозирча уларнинг иккитаси ҳақида маълум қилинган бўлиб, ёзнинг биринчи ойидан бошлаб савдога чиқарилади.

LG Q7 ва Q7 Plus

Ушбу бир жуфт аппаратлар ҳақида 21 майда маълум қилинган эди, лекин уларнинг нархи ва савдога чиқадиган  муддати энди ошкор бўлди. LG Q7 ва Q7 Plus Кореяда июнь ойида тегишлича 370 ва 463 доллар нархида чиқади. Шундан кейин Европада, сал кейинроқ АҚШ ва Осиёда харидорлар ҳукмига ҳавола этилади.

ЎҚИНГ: АҚШда iPhone’дан кейинги оммабоп смартфон брендлари аниқланди

LG V35 ThinQ

Бу модель ҳақида аввал ёзилган эди, энди эса янги маълумотлар ҳам пайдо бўлди. LG V35 ThinQ 6 гигабайтли тезкор хотирага ҳамда 64 гигабайтли ички хотирага эга.  Камера f /1.9 диафрагмали 8 Мп бўлади, батарея 3000 мАч, сунъий онг ThinQ’нинг барча серияларидаги каби, ранги Aurora Black.

LG X2 ва X5

Шунингдек, LG июнь ойида X2 (2018) ва X5 (2018) арзон телефонларнинг янгиланган версияси ҳам тақдим этилади. LG X2 (2018) 5-дюймли HD-экранга эга, процессори Snapdragon 425, тезкор хотираси 2 гигабайт ва 32 ГБ ПЗУ. Дактилоскопик датчиклар, 2410 мАч батареял ва нархи 185 АҚШ доллар экани ҳақида ҳам маълум қилинган.

LG X5 (2018)   5,5 дюймли HD-экран билан жиҳозланади, чипи MediaTek MT6750’дан, 2 гигабайтли ОЗУ ва 32 гигабайт ПЗУ. Асосий камера 13 Мп тасвир датчигига эга бўлади, олд камера эса 3 Мп. Бармоқлар изини олувчи сканер ва  4500 мАч батареяга эга. Батарея тезкор қувватлаш технологиясига таянади. LG X5 (2018) Корея бозорида 277 АҚШ долларида савдога чиқарилиши маълум қилинган.  

ЎҚИНГ: Бир объективли Galaxy S8 бош камераси “қўш кўзли” LG G6 ва iPhone 7 Plus’га қарши

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!