Июнда iPhone X дизайнидаги iPad Pro чиқарилади

  •   DiMaX
  •  251
  •  14.03.2018 15:06

Июнда iPhone X дизайнидаги iPad Pro чиқарилади

Жорий йилнинг март ойи бошида таҳлилчи Цю Юбин купертинолик гигантнинг бу йил 259 доллар нархида 9.7 дюймлик iPad Pro тақдим этишини прогноз қилган эди. Энди эса, Apple экранининг диагонали 11 дюймлик, юпқа ромли ва «Home» тугмачаси бўлмаган планшет чиқариши тўғрисида хабар тарқалди.

ЎҚИНГ: Янгиланган iPad Pro планшети нархи 259 доллардан бошланади

Куни кеча маълум бўлишича, Apple корпорациясининг бу йилги Worldwide Developers Conference анжумани 4–8 июнь кунлари, Калифорния штатидаги Сан-Хосе шаҳрида жойлашган Мак-Энери номидаги анжуманлар марказида ўтказилар экан.

MacRumors ресурсига кўра, Apple ушбу тадбирда дизайни худди iPhone X смартфонига ўхшаш бўлган, 11 дюймли iPad Pro планшетини тақдим этади.

Тахминларга кўра, янги iPad Pro моделлари Face ID сканерига ҳамда саккиз ядроли Apple A11X процессорига эга бўлади. Аммо уларда экраннинг юқори қисмида «кемтик» бўлиш-бўлмаслиги номаълум.

ЎҚИНГ: Диққат, сенсация: Apple энди «iPad X» тайёрлаяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.