Жадал оммалашаётган 10 та смартфон: муҳим жиҳат ва нарх-навоси

Жадал оммалашаётган 10 та смартфон: муҳим жиҳат ва нарх-навоси

 

iPhone’дан тортиб, Android гаджетларгача турмуш тарзимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Deloitte тадқиқот марказининг маълум қилишича, смартфон фойдаланувчиси кун давомида ўртача 50 маротаба “ақлли телефон”ига назар солар экан. Cisco компанияси томонидан 2016 йилнинг 1 февраль куни эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, 2020 йилга келиб жаҳондаги мобиль алоқа фойдаланувчилари сони 5.5 миллиард нафарга етар экан. 2016 йилда жаҳонда смартфон фойдаланувчилари сони 2 миллиардга етиши тахмин қилинмоқда.

Бу эса сифатли ва арзон гаджетларга бўлган эҳтиёжни ошириб юборади. Халқаро бозорда харидоргир смартфонларнинг нархи ўртача $350 дан $700 АҚШ долларни ташкил қилади. Қуйида айни пайтда кўп сотилаётган смартфонларни диққатингизга ҳавола қиламиз. Нархлар етказиб берувчининг хизмат ҳақисиз кўрсатилган.

Apple iPhone 6s/iPhone 6s Plus

Кўпчилик учун Apple’нинг айфонлари дизайн, фойдаланишга қулайлик ва тезкорликнинг қоришувидан пайдо бўлган мукаммал мобиль воситалар ҳисобланади. Сифатли камера, тезкор фаолият, зарур дастурлар билан таъминланган ушбу флагманлар дисплейи билан ҳам мақтана олади.

iPhone 6S:

Эълон қилинганидан қисқа фурсат ўтиб, яъни 12 сентябрь куни сотувга чиқарилиб, 28 сентябрга қадар жаҳон миқёсида 13 миллион дона iPhone 6S ҳамда 6S Plus смартфонлари сотилган. Унинг корпуси учун самолёт, ракета ва сунъий учиш мосламалари тайёрлаш саноатида фойдаланиладиган мустаҳкам ва енгил алюминий қотишмаси ҳамда қаттиқ шиша қопламали Retina HD туридаги дисплей уйғунлигида салобатли кўринади.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 9 сентябрь.

Операцион тизим: iOS 9 | Apple A9 64 бит | Экран ҳажми ва тури: 4.7 дюйм (1 дюйм = 25,5 мм) | Экран тури: Retina HD ультра юқори аниқликдаги технология, 3D Touch технология | Экраннинг пиксель сиғими: 1334 x 750 (ҳар квадрат дюймда 326 та белги) | Тезкор хотира: 2ГБ | Қўшимча хотира: 16ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 1,715 мAс | Орқа камера: 12МП | Олд камера: 5МП | Видеога олиш: 4K видео (3840х2160), 1080p HD, 720p HD, автофокус ва шовқинни камайтириш технологияси| Ўлчамлари: 138.3 х 67.1 х 7.1 мм | Оғирлиги: 143 грамм |

iPhone 6s баҳоси қўшимча хотира имкониятларидан келиб чиқиб, $649 доллардан бошланади.

Нархи:  $649,

iPhone 6s Plus:

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, сентябрь.

Операцион тизим: iOS 9 | Экран ўлчами: 5.5-дюм | Экраннинг пиксель сиғими: 1920 x 1080 (Retina HD IPS) | Тезкор хотира: 2ГБ | Қўшимча хотира:16ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 2750 мАс | Орқа камера: 12МП | Олд камера: 5МП | Алоқа тармоғи: 2G/3G/4G | Процессор: A9 | Интерфейс: Wi-Fi, Bluetooth 4.2, Lightning порти (3.5 мм) | Ўлчами: 158,2 х 77,9 х 7,3 мм | Вазни: 192 грамм |

Нархи: $749 доллар.

Samsung Galaxy S7/Galaxy S7 Edge

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, февраль.

The Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонлари Samsung’нинг энг мукаммал сўнгги флагманлари. Улар айни пайтда “жаҳоннинг энг яхши смартфони” номига ҳам муносиб кўрилмоқда. Камера ва дисплей имкониятлари, қоронғуда ҳам суратга олиш қобилияти, аккумулятор чидамлилиги, сувга бардошлилиги билан бошқа рақибларидан устун.

|Ўлчамлари: 142.4 х 69.6 х 7.9 мм, 152 грамм| Операцион тизим:     Android 6.0 “Marshmallow”| Процессор: Samsung Exynos 8890 ҳамда Qualcomm Snapdragon 820| Тезкор хотира: 4 ГБ| Қўшимча хотира: 32 ва 64 ГБ| microSD бўлмачаси: 200 ГБ.гача| Аккумулятор: 3,000 мАс| Дисплей: 5.1 дюйм (130 мм), 2560×1440 пиксель сиғимли, ҳар дюймда 577 пиксель| Экран: Quad HD Super AMOLED| Бош камера: 12 MП, 1080p форматидаги 4K видео ёзиш| Олд камера: 5 MП|

Нархи: $700 доллар.

S7 Edge: |Ўлчамлари: 150.9 х 72.6 х 7.7 мм, оғирлиги: 157 грамм |Аккумулятор: 3,600 мАс|Дисплей: 5.5 дюйм (140 мм) ҳар дюймда 534 ppi|

Нархи: $800 доллар.

Samsung Galaxy Note 5

Тақдим этилган вақти: 2015 йил, август

|Ўлчамлари: 153 x 76 х 7.6 мм, оғирлиги: 171 грамм| Операцион тизим: Android 5.1.1 “Lollipop”| Процессор: Samsung Exynos 7420| Тезкор хотира: 4 ГБ| Флеш-хотира: 32/64 ГБ| Аккумулятор: 3000 мА·с| Экран: 5,7 дюймли SuperAMOLED мультитач, 2560 ×1440 пикселли QuadHD-сиғимли (ҳар дюймда 518 пиксель)| Камера: 16 МП, 5 МП олд|

Galaxy Note5 фаблетининг рамкаси аввалги Note4 планшетиникидан кичик бўлса ҳам, уларнинг экран ҳажми тенг. Samsung АҚШда катта экранли мобиль қурилмаларни оммалаштирига эришди. Катта экран, кучли аккумулятор, планшет қаламчасига эга фаблет жаҳонда тезда оммалашди.

Экран ўчиқ бўлган тақдирда ҳам, Note 5’нинг қаламчаси планшетга ёзиш ва уларни сақлаб қўйиш имконини беради.

Нархи: тахминан $700 АҚШ доллари

Google Nexus 5x/Nexus 6P

Google Inc. томонидан 2015 йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган мазкур Nexus флагманлари сифати юқори, нархи эса рақобатбардош смартфонлардир.

| Смартфон ўлчамлари: 146,1 х 72,2 х 7,9 мм | Оғирлиги: 136 грамм| Операцион тизим: Android 6.0 Зефир| Процессор: 6 ядроли SoC Qualcomm Snapdragon 808 |Тезкор хотира: 2 Гб| Флеш-хотира|16 Гб / 32 Гб| Аккумулятор: 2 700 мА с| Экран: 5,2 дюймли, 1920 × 1080 сиғимли Full HD сенсор| Камера: 12 МП, олд камера: 5 МП|

Нархи: $349 доллар.

Каттароқ экранли Nexus 6P флагманининг корпуси металл хомашёсидан ишланган. Nexus 5’га ўхшаб кетса ҳам, ундан фарқли равишда мазкур гаджет тезкор ишлайди ва экраннинг намойиш сифати ҳам юқори.

|Ўлчамлари: 159,3 х 77,8 х 7.3 мм, оғирлиги: 179 грамм| Операцион тизим: Android Marshmallow 6.0| Процессор: Qualcomm Snapdragon 810, 2.0 ГГц| Тезкор хотира: 3 ГБ| Флеш-хотира: 32 Гб, 64 Гб, ёки 128 Гб| Аккумулятор: 3,450 мАс |

Нархи: $499 доллар.

New Apple Inc. iPhone SE smartphones are displayed after an event in Cupertino, California, on March 21, 2016. Apple Inc. unveiled a new, smaller iPhone that will start at $399, seeking to jump-start sales of its flagship product by enticing more users to upgrade, especially in high-growth markets such as China and India.

iPhone SE

Apple`нинг жорий йил 21 мартидаги тақдимотида намойиш қилинган ихчам 4 дюймли iPhone SE смартфонининг дизайни iPhone 5s ҳамда қобилиятлари iPhone 6s`га тегишли. Улардан асосий фарқли жиҳатлари эса техник хусусиятлари билан боғлиқ. Янги маҳсулот М9 ёнпроцессор, асосий А9 процессорига эга бўлди(1.85 ГГц частотали иккита Twister ядроси). Тезкор хотира – 2 Гб. Мазкур процессор аввалги А7га қараганда самарадорлик жиҳатдан икки баробар кучли экани ва унда Siri мунтазам фаол қолиши маълум қилинди. Мазкур смартфон iPhone 6S’дан $ 250 долларга арзон.

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, 21 март

|Ўлчамлари: 123,8 х 58,6 х 7,6 мм, оғирлиги: 113 грамм| Операцион тизим: iOS| Процессор: Apple A9/Apple M9| Тезкор хотира: 2 ГБ| Флеш-хотира| 16 ГБ/64 ГБ| Аккумулятор: Li-ion, 1642 мА·с|Экран: IPS туридаги 4 дюймли, 640×1136 пикселли, 1136×640 сиғимли| Камера: 12 МП бош, 1,2 МП олд камера|

Мазкур гаджет 31 мартдан сотувга чиқарилади.

Нархи: $ 399 доллар.

OnePlus 2

Хитойнинг OnePlus компаниясининг маҳсулоти ҳисобланган OnePlus 2 — мобиль қурилмалар бозорида муваффақиятга эришган OnePlus One аппаратининг навбатдаги авлоди ҳисобланади. Gizmodo блогида мазкур қурилманинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида таъкидланади. Унга «флагманлар кушандаси» деган ном берилган.

У Oxygen операцион тизимига, 5,5 дюймли AMOLED (1920×1080) экранга, Qualcomm Snapdragon 810 8 ядрoли процессорига, Google Android 5.1 операцион тизимига, 4K видео ёзиш қобилиятига эга 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга. 9,8 мм қалинликдаги қурилманинг оғирлиги  178 грамм.

Қурилма батареяси  3300 mA қувват олиш имконига эга. Бугун етакчи байроқдор қурилмаларда бармоқ изларини сенсорли сканер қилиш тизимининг ўрнатилиши янгилик эмас. Мутахассислар функционал жиҳатдан бу қурилма шу имкониятга эга Samsung Galaxy Note 5, iPhone 6S қурилмаларидан яхшироқ эканини таъкидлашади.

Нархи: $349 доллар.

LG G5

Смартфонлар ҳаётига янгича келажак олиб келган LG G5 бошқа смартфонлар эга бўлмаган, ажралиб чиқадиган аккумуляторга ва қўшимча “дўстлари” – аксессуарларга эга. Уни ажратиб олиб, ўрнига бошқа гаджетларни ўрнатиш орқали, смартфон ёрдамида вақтни мазмунли ташкил этиш мумкин.

G5 иккита бош камерага эгалиги билан рақобатда бошқа смарфтонлардан устун бўлиши кутилмоқда.

Қурилма Snapdragon 820 процессори, 4 ГБ тезкор хотира, 2.800 мАс электр токи сиғимига эга қувват тоши — аккумулятор ва  Android 6.0. операцион тизимининг LG UX 5.0 талқинига эга.

Гаджетнинг QHD дисплей 5.3 дюймли ва 2560 x 1440 пиксель сиғимига эга.

Илгари тахмин қилинганидек, қурилмада иккита 16 ва 8 МП бош камералар мавжуд ва улар кенг — 135 даражали бурчак остидаги суратларни олиш имконини беради. Яъни, бу инсон иккала кўзи билан кўриб турган манзара кенглигидан ҳам кенгроқ. Смартфоннинг олд камераси 8 МП.

LG G5 жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Нархи: $600 доллар.

Moto X Pure

Motorola’нинг Moto X Pure – катта ва ёрқин экранли гаджет Moto X Android смартфонининг 3 – авлоди. У 2015 йилнинг июль ойида эълон қилинган.

|Ўлчамлари: 153.9 х 76.2 х 11.1 мм, оғирлиги: 179 грамм| Опреацион тизим: Android 5.1.1 “Lollipop” ҳамда Android 6.0 “Marshmallow”| Процессор: Qualcomm Snapdragon 808| Тезкор хотира: 3 ГБ|  Қўшимча хотира: 16, 32 ва 64 ГБ| microSDXC қўшимча хотира бўлмачаси 128 ГБ.гача флеш хотирани қўллаб-қувватлайди.| Аккумулятор: 3000 мAс, Li-ion| Дисплей: 5.7 дюйм (140 мм)ли 2560 x 1440 (520 ppi) сиғимга эга Quad HD IPS| Экран ҳимоя тизими: Corning Gorilla Glass 3| Олд камера: 21 МП, Sony Exmor IMX230, қўш фоточақноқ, 4K видео ёзиш| Орқа камера: 5 MП, фоточақноқ| Аудио тизим: қўш стерео овоз узаткич|

Нархи: $399.99 доллар (16 ГБ талқини).

Microsoft Lumia 950

Lumia 950 смартфони ҳаттоки жажжи компьютерликка даъво қилмоқда. У Windows 10 операцион тизимининг мобиль талқини билан таъминланган. Ундаги “Continuum” функцияси гаджетни клавиатура ва мониторга улаб, ундан катта экранда, Windows PC компьютери ўрнида фойдаланиш имконини беради.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 20 ноябрь.

|Ўлчамлари: 145 х 73.2 х 8.2 мм, оғирлиги: 150 грамм| Операцион тизим: Windows 10 мобиль талқин| Процессор: Qualcomm Snapdragon 808| Тезкор хотира: 3 ГБ| Қўшимча хотира: 32 ГБ| Қўшимча microSD хотираси: 200 ГБ.гача қўллаб-қувватлайди.| Аккумулятор: 3000 мAс, Li-Ion| Дисплей: 5.2 дюйм (130 мм)ли WQHD (1440×2560) AMOLED, 564 ppi| Ҳимоя шишаси: Gorilla Glass 3| Орқа камера: 20 MП, LED фоточақноқ, оптик сурат барқарорлиги, 4K видео| Олд камера: 5 MП|

Нархи: $600 доллар.

The Motorola Droid Turbo 2

Уни “дунёнинг илк синмайдиган экранли смартфони” дейишади. Гаджет қўлингиздан тушиб кетса ҳам, хавотир олманг, унинг дисплейи жуда пишиқ. У ҳатто автомобиль остида қолса ҳам, “тирик” чиқар экан. Turbo 2 смартфонини бир марта қувватлаб 2 кун ундан фойдаланиш мумкин.

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, 27 октябрь

|Ўлчамлари: 149.8 х 78 х 7.6–9.2 мм (букик), оғирлиги: 196 грамм| Операцион тизим: Android 5.1.1 “Lollipop” ҳамда Android 6.0 “Marshmallow”| Процессор: Snapdragon 810| Тезкор хотира: 3 ГБ| Қўшимча хотира: 32 ва 64 ГБ| MicroSD (HC, XC) бўлмачаси: 2 TБ.гача| Аккумулятор: 3760 мAс| Дисплей: 5.4 дюймли, 2560×1440 AMOLED| Орқа камера: 21 MП, 1080p HD ҳамда 4K видео ёзиш| Олд камера: 5 MП|

Нархи: $624 доллар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!