Жаҳон рекордчиси илк сифатли «жонли» расмда: Qualcomm атай шу геймерофон учун эксклюзив процессор тайёрлаб берган!

  •   DiMaX
  •  777
  •  18.06.2020 15:22

Жаҳон рекордчиси илк сифатли «жонли» расмда: Qualcomm атай шу геймерофон учун эксклюзив процессор тайёрлаб берган!

Asus компаниясининг ROG Phone 3 смартфони хусусиятларини яқинда TENAA регулятори фош этган ҳақида ёзгандик. Куни кеча эса мазкур геймерофон AnTuTu сервисида жаҳон рекордини янгилади!

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

Мазкур геймерофонда Qualcomm ҳали расман намойиш этмаган Snapdragon 865+ чипсети қўлланиши кутилаётган эди. Лекин инчайдерларнинг сўнгги хабарларига кўра, унда ҳозирги флагман – Snapdragon 865 процессорининг айни шу смартфонга мослаб махсус кучайтирилган версияси ишлатилади. Бунга ҳам ишонса бўлади, зеро, биринчи – оригинал Asus ROG Phone модели ҳам Snapdragon 845 чипсетининг кучайтирилган талқинига асосланган эди.

Бундан ташқари, Asus ROG Phone 3 смартфонининг сифатли олинган биринчи «жонли» расми ҳам интернетга чиқди:

Кўриб турганингиздек, янги геймерофон ўз «аждод»лари дизайнини сақлаб қолган; ҳатто узоқроқдан қараганда, уни Asus ROG Phone 2 моделидан фарқлаб ҳам бўлмайди.

ROG Phone 3 орқа панелидаги логотип ичкаридан ёритилувчи эканини, яна «Republic of Gamers» ўрнига бу гал «Tencent Games» ёзуви туширилганини кўрамиз. Бу эса хитойлик гигант – Tencent компаниясининг Asus’га таъсири нақадар кучли эканидан далолат беради. Бироқ қурилманинг дунё бозорига мўлжалланган глобал версиясида бу ёзув бўлмайди, дейишмоқда.

Кези келганда айтиб ўтиш мумкинки, WeChat мессенжери, PUBG (смартфонлар учун – PUBG Mobile) ўйини ва бошқа кўплаб дастурий таъминот маҳсулотлари айнан Tencent’га қарашли.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!