Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

  •   DiMaX
  •  1433
  •  30.03.2020 13:43

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

Шифокорлар ҳамиша мобил ўйинлар, компьютер ва приставкалардаги ўйинларга ружу қўйишдан қайтариб келишган, ҳатто буни касаллик деб эълон қилишган. Аммо энди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аксинча мазмундаги чорлов билан чиқди!

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

ЖССТ ҳозирги коронавирус пандемияси пайтида кишиларни кўпроқ кибер-ўйинлар ўйнашга даъват қила бошлади. Бунинг сабаби маълум – шунда одамлар ўйинлар воситасида мулоқот қилишлари мумкин; бу эса уларнинг ўз уйларида қолишларини таъминлаб, ўзаро жонли учрашиш эҳтимолини ва вирус юқиши хавфини камайтиради.

Activision Blizzard ва бошқа ўйин ишлаб чиқувчилар аллақачон ЖССТ бошлаган #PlayApartTogether – «Бирга ўйнанг» ташаббусига қўшилишган. Ташкилотнинг маълум қилишича, ушбу ташаббус гуруҳи миллионлаб кишиларга коронавирус инфекциясининг тарқалишига қаршилик қилиш учун уйда ўтириш муҳимлигини етказишдан умидвор.

Хабарингиз борки, Ўзбекистонда ҳам аҳолининг заруратсиз кўчага чиқишини камайтириш, изоляция даврида уларни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор ишлар қилинмоқда. Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги таъминланган, уяли алоқа операторлари айрим ресурсларга киришни бепул қилишган, яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда намойиш этилмоқда, болалар учун телевизион видеодарслар иш бошлаган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.