Жаҳонда тенгсиз Samsung Wireless Charger Duo'нинг нархи маълум бўлди

Жаҳонда тенгсиз Samsung Wireless Charger Duo'нинг нархи маълум бўлди

Samsung Wireless Charger Duo деб номланувчи док-станция бир вақтнинг ўзида икки девайсни қувват билан таъминлай олади. Шу жиҳати билан ушбу гаджет жаҳонда тенгсиз ва ўзига хос.

Samsung компанияси 9 августда кутилаётган тақдимотда Galaxy Note 9 ҳамда "ақлли соат"лар билан бирга, улар учун зарур аксессуарларни ҳам тақдим қилади. Девайсларни симсиз қувватлашга мўлжалланган Samsung Wireless Charger Duo қурилмаси ана шу девайслардан биридир.

Роланд Квандат (Roland Quandt) инсайдерига кўра, Wireless Charger Duo бир вақтнинг ўзида Galaxy Note 9, Galaxy Watch қурилмаларини симсиз қувватлайди. Шу билан бирга, уларнинг ўрнида Qi стандарти бўйича қувват оладиган бошқа икки гаджетни ҳам қувватлай олади.

Samsung Wireless Charger Duo станцияси $75 доллардан сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.