Жаҳондаги энг кучли ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

  •   DiMaX
  •  2248
  •  12.09.2020 12:41

Жаҳондаги энг кучли ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Аввалроқ оммабоп AnTuTu бенчмарки август ойи ҳолатига кўра энг зўр смартфонлар рейтингини чиқарганди. Ўша рўйхат хитойлик фойдаланувчиларнинг ушбу сервисдаги текширувлари натижаларига асосланган бўлса, компания энди глобал миқёсдаги рейтингни ҳам тақдим этди.

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Бутун дунё бўйича фойдаланувчиларнинг AnTuTu бенчмаркидаги текширувлари натижаларига кўра тайёрланган янги рўйхатдаги ҳолат хитойча рейтингдан фарқ қилади. Asus компанияси тақдим этган энг зўр ўйинбоп смартфон – ROG Phone 3 моделининг 12/128 ГБ хотирали варианти 615 289 балл билан глобал рейтинг етакчиси бўлган. Ҳолбуки, хитойча рейтингда у 629 245 балл билан учинчи ўринни эгаллаган эди.

Иккинчи поғонадан 610 567 баллик натижа билан OnePlus 8 Pro жой олган бўлса, кучли учликни Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани якунлаган – 601 910 балл.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Дунё бўйича энг қудратли ўнта смартфон рўйхатига яна тегишлича Samsung компаниясининг Galaxy Note 20 Ultra флагмани (Snapdragon 865+ процессорли талқини), Redmi K30 Pro, Poco F2 Pro, Xiaomi Mi 10, Galaxy Note 20 Ultra (Exynos 990 чипли), Galaxy S20 Ultra ҳамда Galaxy S20+ моделлари кирган.

Бу галги ўнталикда сон жиҳатидан энг кўпи – тўрттаси Samsung вакиллари бўлса, учтаси Xiaomi корпорциясининг маҳсулотидир. Етакчи смартфонсозлардан бўлмиш Huawei компаниясининг бирортаям модели кучлилар рўйхатига кирмаганини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли.

Процессорлар кесимида қараганда, кучли ўнталикдаги еттита поғонани Qualcomm компаниясининг чипсетлари базасидаги моделлар забт этишган. Сўнгги учта ўриндагина Exynos 990 процессорли флагманлар бор.

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!