Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  1522
  •  09.07.2020 18:03

Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

Аввалроқ хабар берганимиздек, 8 июль куни Qualcomm компанияси навбатдаги флагмани – Snapdragon 865+ процессорини тақдим этди. Унинг илк бора ASUS ROG Phone 3 ҳамда Lenovo Legion геймерофонларида қўлланиши ҳам маълум.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

Asus компанияси 2018 йилнинг июнида ўзининг ROG Phone номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этган. Ўтган йилнинг июлида чиққан иккинчи авлод – ROG Phone II (ROG Phone 2) геймерофони эса ҳозиргача энг зўр смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир.

Мазкур туркумнинг учинчи авлод вакили – Asus ROG Phone 3 геймерофонининг 22 июлда намойиш этилиши ҳақида инсайдерлар хабар беришган эди. Энди эса ишлаб чиқарувчининг ўзи бу маълумотни расмий постер орқали тасдиқлади:

Демак, онлайн тарзда ўтказилувчи Asus ROG Phone 3 тақдимоти 22 июль куни, бир вақтнинг ўзида Хитой, Ҳиндистон, Италия ва АҚШда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу флагман шу пайтгача Geekbench сервисида текшириб кўрилган, TENAA унинг техник жиҳатларини ошкор этган, яқиндагина AnTuTu сервисида жаҳон рекордини янгилаган ҳам эди, лекин...

ЎҚИНГ: «Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Маълум бўлишича, Asus ROG Phone 3’дан кучли чиққан Lenovo Legion геймерофонининг намойиши ҳам айни шу санага белгиланибди!

Айтиш керакки, бу – Lenovo компаниясининг илк ўйинбоп телефони бўлиб, «барча кўзлари белида» жойлашган ягона смартфондир. Лекин ишлаб чиқарувчи ушбу модели билан барча геймерофонларни яксон этишга сўз берган.

ЎҚИНГ: Бу рекордчи флагман атиги 15 дақиқадаёқ тўлиқ қувватланиб улгуради!