Жаҳондаги илк «гармошка» телевизор тақдим этилди – нақ 400 минг доллар! (видео)

  •   DiMaX
  •  904
  •  03.03.2021 17:53

Жаҳондаги илк «гармошка» телевизор тақдим этилди – нақ 400 минг доллар! (видео)

Катта квартиралар ва дала ҳовлилар учун премиум телевизорларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи C SЕЕD компанияси дунёда биринчи бўлиб худди «гармошка» каби йиғиладиган М1 телевизорини тақдим этди, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: TCL ўрама экранли антиқа телевизорини намойиш қилди! («жонли» видео)

Ушбу телевизор экрани шарнирлар ёрдамида тўртта жойидан букланади — дисплей бешта секциядан иборат, бироқ ёйилган ҳолатда у кўзга ташланмайдиган ҳошияларсиз, ягона панел каби. Мазкур конструкция телевизорни полга яшириш мумкин бўлиши учун ўйлаб топилган. Панел том маънода уй эгаларининг кўз ўнгига полдан чиқиб келади ва ёйилади.

Табиий телевизор жуда катта — диагонали 165 дюйм. Уй учун 55 дюймлик моделлар стандарт катта телевизор ҳисобланади. C SЕЕD М1 телевизори эса 4K сифатни қўллаб-қувватловчи MicroLED матрицага эга бўлган. Ёруғлигининг юқори нуқтаси 1000 нит ва яхши ички акустикага эга.

C SЕЕD M1 телевизори жуда қиммат ҳашамат бўлгани сабаб у фақат буюртма асосида тайёрланади ва жуда қиммат нархда сотилади — 400 минг доллар. Бутун конструкцияни полга жойлаштиришга қанча маблағ сарфланиши номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорнинг асосий сирини ошкор этди