10 та энг яхши смартфоннинг нархлари билан танишинг!

10 та энг яхши смартфоннинг нархлари билан танишинг!

Huawei P20 Pro

Бу флагман компаниянинг халқаро смартфон бозоридаги нуфузини янада оширмоқда. Huawei P20 Pro бош камерасидаги учинчи сенсор 40 мегапикселли ва бу рангли сенсор f/1.8 ҳажмли апертурага эга бўлган ҳамда манзарани 5 карра яқинлаштириб суратга олади. У ана шу жиҳати билан рақибларидан яққол устун.

6,1-дюймли, OLED матрицали, FullHD+ сиғимли (2240x1080 пикселли) ва томонлар нисбати -- 18,5:9 стандартли Huawei P20 Pro модели эса 950 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Samsung Galaxy S9

Galaxy S9 — 4 гигабайтли тезкор хотира билан таъминланган, бир дона, 12 мегапикселли камера моделига эга бўлган, корпуси металл ва шиша уйғунлигида тайёрланган, 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган Qualcomm Snapdragon 845 чипида ишлайдиган флагман.

5,8 дюймли, ромдан холи бўлган Super AMOLED экранлар ён томонга қайрилган дизайнда ишлаб чиқарилган ва уларнинг сиғими Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли). Олд камералар учун 8 мегапикселли модул танланган.

Galaxy S9 учун ток сиғими 3000 ва 3500 мА соат бўлган аккумуляторлар танланган.

Флагмандаги бош камера секундига 960 кадрдан иборат секинлаштирилган видеони муҳрлаш қобилиятига эга.

Samsung Galaxy S9 моделини Galaxy S8 билан таққослаганда "инқилобий" бирор жиҳатга эга бўлмаган. Бироқ, ундаги камера технологияси диққатга сазовор.

Galaxy S9 юртимизда 6,476,250 сўмдан сотилмоқда.

Apple iPhone X

5.8 дюймли ўта илғор дисплей смартфоннинг олд панелини эгаллаб олган. 2436 x 1125 пиксел сиғимли экран юқорисида қолдирилган жажжи ҳудудда карнай ва сенсорлар ўрнашган.

TouchID ўрнига жорий қилинган FaceID технологияси олд камера ёрдамида юзни 3 ўлчамда сканер қилади. Фойдаланувчи айфонга қараши билан унинг тизими очилади.

iPhone X'нинг бош камерасидаги 12 мегапикселли 2 та сенсорлар сифатли сурат олади. Тасвирни қайта ишлаш жараёнида Apple тезкор автофокус, HDR-фотолар, ранг-тусга тўйинган пикселларни ваъда қилмоқда.

iPhone X (64 Гб) пойтахтимизда 8,292,000 сўмдан сотилмоқда.

Honor 9 Lite

Honor 9 Lite олд панелининг жозибадорлиги юқори. Мазкур моделда металлдан тўлиқ воз кечилган ва смартфон пластик корпусга эга бўлган.

Honor 9 Lite моделининг IPS-дисплейи 5.65 дюймли ва сиғими юқори – FullHD+ (2160x1080 пикселли).

Honor 9 Lite ишлаб чиқарувчининг шахсий чипига эга бўлган  — Kirin 659 чипи 8 ядроли. Ундаги тасвирни қайта ишлашга ARM Mali-T830 MP2 (2 ядроли) видео картаси масъул.

Honor 9 Lite'нинг аккумулятори 3000 мА соат сиғимли токни жам қилади.

Honor 9 Lite моделининг бош ўзига хослиги — 4 та камераси: олд панелда ва орқа панелда 2 тадан камералар. Бу дегани унда орқа фонни ғира-шира қилиб суратга олиш мумкин.

Honor 9 Lite сотувга 2017 йилнинг 26 декабрдан бошлаб чиқарилган. Унинг арзон, яъни 3/32 Гб хотирага эга талқини $182, ўрта модификацияси, 4/32 Гб хотирали версияси $228 ҳамда юқори, яъни 4/64 Гб хотира талқинидагиси $273 АҚШ долларидан сотилмоқда.

OnePlus 5T

Дисплей 6.1 дюймли. Олд панелнинг 80,5% қисми экрандан иборат. Экран матрицаси Optic AMOLED технологияси асосида тайёрланган бўлиб, унинг пикселлар сиғими — 2160x1080 белгига тенг.

OnePlus 5T процессори ҳам олдинги йилги кучли модел — Snapdragon 835.

OnePlus 5T камераси аниқлиги жиҳатидан аввалгилари билан бир хил, яъни 20 ва 16 Мп сиғимли (Sony IMX398 ва IMX376K), бироқ иккинчи камера объективига нисбатан илғор f/1,7 диафрагмаси ўрнатилган. Демак, смартфон ёруғлик кам шароитда ҳам яхши суратга олишни уддалаши керак. Шунингдек, олд камера пиксели ҳам ошган — 16 Мп.

Камера оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлмаган. Шу билан бирга, смартфон электрон барқарорлаштиргич ёрдамида 4K-сиғимли видеолар ёза олади.

Хотира сиғими 6 ГБ / 8 ГБ тезкор, 64 ГБ / 128 ГБ доимий. Аккумулятор сиғими 3300 мА/ соат.

OnePlus 5T юртимизда 500 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

 

Pixel 2 XL

2017 йилнинг 4 октябр куни Google компанияси тақдим қилган янги авлод Pixel смартфони Pixel 2 XL мобил алоқа воситаси 5 дюймли ҳамда Full HD (1920 х 1080 пикселли) сиғимли OLED-дисплейга эга бўлган. Экран Gorilla Glass 5, 2.5D шишалари билан қопланган.

Гаджетнинг бош камераси 12 мегапикселли, олд камера эса 8 мегапикселли. Камера бир вақтнинг ўзида ҳам электрон, ҳам оптик барқарорлаштириш тизимларига эга бўлган. Бу эса ҳар қандай шароитда қўлда яхши тасвирлар олиш имконини беради.

Девайсга 2017 йилда  андроид смартфонлар орасида илғор бўлган Qualcomm Snapdragon 835 процессори, Adreno 540 видео-картаси ҳамда 4 ГБ оператив хотира ва 64 ёки 128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. microSD учун бўлмача мавжуд эмас.

Pixel 2 XL олд панелда стереодинамикларга, Bluetooth 5.0 стандартига эга бўлган. У 3520 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган. Батареяда тезкор қувват олиш тизими мавжуд.

Pixel 2 XL 849 доллардан бошлаб (64 ГБ) сотилмоқда.

Honor View 10

Honor V10 номи билан ҳам танилган девайс 5,99 дюймли, 2160 х 1080 пикселли ва томонлар нисбати 18:9 стандартидаги, олд панелни деярли эгаллаб олган дисплейга эга бўлган.

Honor View 10 "ақлли телефони"га хос бошқа жиҳатлар қаторида Kirin 970 (Huawei Mate 10 ва Mate 10 Pro) илғор чипни, Mali-G72 видео-картаси, 6 Гб оператив ҳамда 128 Гб доимий хотирани келтириш мумкин.

Ўқинг: Mi Max 3’нинг тақдимот вақти, нархи ва хусусиятларини айтишди

Бош камера 20 Мп ва 16 Мп (f/1.8, фазали автофокус) сенсорлардан таркиб топан. Шунингдек, 13 мегапикселли олд камера, олд панелдаги бармоқ изи сканери, Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.2, USB Type-C порти, сиғими 3750 мА соат бўлган аккумулятор ўрнатилган смартфон янада кучли.

Honor View 10 580 АҚШ долларидан жаҳон бозорларига сотувга чиқарилган.

Google Pixel 2

Google Pixel 2 смартфонининг дизайни аввалги авлод Pixel гаджетларига тортиб кетган. Google Pixel 2 смартфони стандарт формадаги 5 дюймли ҳамда Full HD (1920 х 1080 пикселли) сиғимли OLED-дисплейга эга бўлган. Экран Gorilla Glass 5, 2.5D шишалари билан қопланган.

Гаджетдаги ўчириб-ёқиш тугмаси қизил ёки сариқ тусда рангдор қилиб ишланган. Google ҳам Apple бошлаб берган анъанага эргашиб, 3,5 мм.ли аудио туйнукдан воз кечган ва энди аудиони USB Type-C порти орқали махсус переходникда тинглаш мумкин бўлади.

Смартфон дисплейидаги мунтазам фаол (Always-On) режими қувватни тежайдиган OLED-дисплей учун муаммо эмас. Экран блокировкада турганида унда вақт, турли хабарномалар ва бошқа маълумотлар кўриниб туради.

Унга хос яна бир қизиқарли жиҳат —  микрофон доимо фаол ҳолатда бўлади. Яъни, смартфондаги микрофон ён-атрофдаги мусиқага қулоқ тутади ва фойдаланувчига унга яқин ерда қандай мусиқа янграётгани, унинг ижрочиси тўғрисида маълумот беради.

Pixel 2 девайси 2700 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторлар билан таъминланган. Батареяда тезкор қувват олиш тизими мавжуд.

Қолган жиҳатлар Pixel 2 XL билан бир хил. Google Pixel 2 модели 649 доллардан сотувга чиқарилган.

Xperia XZ2

Sony компанияси шу йил бошида Mobile World Congress 2018 анжумани доирасида Xperia XZ2 флагманини тақдим қилган эди. Ҳар иккала смартфонлар 18:9 нисбатли экранга, энг кучли Snapdragon 845 процессори ҳамда 19 мегапикселли бош камерага эга бўлишган.

Sony Xperia XZ2 модели 5.7 дюймли, Full HD+ (2160 x 1080) сиғимли ва LCD HDR-матрицали дисплей билан таъминланган.

Платформа самарадорлиги учун Qualcomm’нинг энг сўнгги Snapdragon 845 процессори, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира танланган. microSD орқали доимий хотирани 400 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

19 мегапикселли сенсорнинг апертураси f/2.0 стандартида. Бош камера фазали аниқлаш, лазерли автофокус, LED фоточақноқ, гибрид автофокус, 5 ўқли барқарорлаштириш каби функцияларга эга. Унда 4K сиғимли HDR видео тасвирга олиш мумкин.

Xperia XZ2 бош камераси секинлаштирилган режимда секундига 960 та кадр ёзиш имконига эга.

Олд камера 5 мегапикселли ва Sony’нинг 3D модел сканерлаш технологияси ёрдамида фойдаланувчи қиёфасининг эможисини яратиши мумкин.

Sony Xperia XZ2 модели 980 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Apple iPhone 8

Apple компанияси 2017 йилнинг 12 сентябрида тақдим қилган 4.7 дюймли iPhone 8 смартфонининг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида унинг орқа қопқоғининг тўлиқ шишадан ишланганини айтиш мумкин.

Шунингдек, янги A11 процессори эса олти ядроли. Смартфоннинг асосий камераси янги 12 мегапикселли сенсорга эга бўлган.

Пойтахтимизда iPhone 8 (64 Гб) 5,940,000 сўмдан сотилмоқда.

Ўқинг: iPhone 9 ихчамроқ, қулайроқ ва арзонроқ бўлади!