Жаҳоннинг энг кучли смартфонлари, уларнинг нархи (2018 йил, август)

Жаҳоннинг энг кучли смартфонлари, уларнинг нархи (2018 йил, август)

Antutu бенчмарки ҳар ойда жаҳоннинг энг кучли Андроид смартфонлари жой олган рўйхатни янгилаб бормоқда. Компания мазкур рўйхатни шакллантиришда фойдаланувчилар томонидан ресурсда амалга оширилган тестларга, шунингдек экспертлар томонидан ўтказиладиган тажриба жараёнларига таянади.

Таъкидлша жоизки, Antutu мутахассислари барча моделдаги смартфонларни бир хил жой ҳамда шароитда синовдан ўтказадилар. Бу натижаларга ишониш мумкин. Шундай қилиб, янги рўйхатда Андроид смартфонлар орасида яқингача ҳам жаҳоннинг энг кучли платформага эга смартфони бўлган Xiaomi Black Shark ўрнини бу гал ҳам сақлаб қолган.

Black Shark экрани диагонали олти дюймга тенг, тасвир аниқлиги эса Full HD+. Дисплейдаги кадр секундига 120 герц кадр янгиланиш частотасига эга. Black Shark техник хусусиятлари: 8 ядроли илғор Snapdragon 845 процессори Adreno 630 график чипи, 6 ва 8 гигабайт тезкор хотира, ток сиғими 4000 мА/соат ва тезкор қувват олувчи аккумулятор,

Нархи - 480 АҚШ доллари.

Иккинчи ўринда эса жорий йилда тақдим қилинган OPPO Find X флагмани эгаллаб турибди. 6,4 дюймли AMOLED матрица ва Full HD+ сиғимли экран олд панелнинг 93 фоизини эгаллаб олгани билан ўзига хос. Смартфон динамиги ва камераси томдаги ҳаракатланувчи блокка жойлаштирилган. Юқори самарадорлик Qualcomm Snapdragon 845 чипи билан боғлиқ.

Нархи - 700 АҚШ доллари.

Ўқинг: OPPO Find X Парижда тақдим қилинди.

Учинчи ўринда ҳам яна бир ромсиз дизайндаги яхши девайс - Vivo Nex турибди. Vivo NEX смартфони 6,59 дюймли, Super AMOLED матрицали экран билан таъминланган. Унинг пикселлар сиғими 2316 га 1080 та белгини ташкил қилади (FHD+). Девайсга 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори ўрнатилган.

Нархи - 800 АҚШ доллари.

Тўртинчи ўринда One Plus 6 турибди. Бир далилни айтиб кетиш керак. Хитойнинг "BBK" гиганти Oppo, Vivo ҳамда One Plus брендларининг эгаси ҳисобланади. Смартфон экрани 6.28 дюймли, 1080x2280 пиксел сиғимли, экран матрицаси Super AMOLED. Девайс Snapdragon 845 процессори, 6/64 Гб ёки 8/128/256 Гб тезкор ва доимий хотира билан таъминланган.

Нархи - 500 АҚШ доллари.

Бешинчи ўринда Smartisan R1 моделини кўрамиз. Бу моделнинг доимий ички хотираси 1 ТБ (бир терабайт). Юқори талқинидаги тезкор хотира 8 гигабайтгача, қуйи талқинда 6 гигабайтгача етади. Smartisan R1 смартфони корпуси шиша панел ҳамда алюминий ромдан ишланган. Девайсга 6,17 дюймли, Full HD+ (2240 x 1080 пикселли) сиғимли ҳамда томонлари нисбати 18,7:9 ўлчамли экран танланган.

Нархи - 550 АҚШ долларидан.


Xiaomi Mi 8 флагмани эса олтинчи ўринни банд қилган.

Ўқинг: Xiaomi Mi 8 -- iPhone X ярим нархида!

Нархи - 500 АҚШ долларидан.


Еттинчи ўрин Mi Mix 2S моделига насиб қилган.

Нархи - 520 АҚШ долларидан.

Булардан кейин навбат кореялик девайсларга етиб келган: Galaxy S9+ ҳамда Galaxy S9 моделлари.

Кучли ўнликни смартфон яхпониялик ишлаб чиқарувчи бўлмиш Sony компаниясининг Xperia XZ 2 модели якунлаган.

Хитойда смартфон саноати тобора жадал ривож топаётганини юқоридаги рейтингдаги брендларнинг етакчилари асосан шу мамлакатдан экани билан ҳам изоҳлаш мумкин.

Antutu нима?
Antutu - гаджетларнинг платформа самарадорлигини текширувдан ўтказишга мўлжалланган махсус халқаро дастур. Унда аксарият ҳолатларда смартфон ҳамда планшет фойдаланувчилари девайсларининг ишлаш самарадорлигини аниқлайдилар. Пекинда фаолият олиб борувчи компания жаҳон миқёсида оммалашган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!