"Жамоа! Бригада! Бизга қўшил!": Xiaomi, Vivo, Oppo ва Realme бирлашишди!

Xiaomi, Vivo ва Oppo компаниялари ўзларига тегишли бўлган смартфонлар аро маълумот алмашишни осон ва қулай қилиш мақсадида бирлашишганини маълум қилишди.

Оддийроқ қилиб айтганда, энди ушбу компаниялардан бирига тегишли смартфондан иккинчи компанияга тегишли смартфонга ўтишда фойдаланувчилар ўзларининг шахсий маълумотларини қандай қилиб янги смартфонга ўтказиш ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.

Изображение

Xiaomi, Vivo ва Oppo максимал даражада турли форматдаги барча шахсий маълумотларни энг юқори тезликда хеч қандай интернет-трафик ёки иловаларсиз алмашинишни кафолатлайди.

Ушбу уч смартфонсоз бошқа компанияларни ҳам “жамоа”га қўшилишга чорлаган. Айтиш керакки, бир неча дақиқа олдин Realme компанияси ушбу таклифни қабул қилганини маълум қилди. Кўрамиз, яна қайси бренд фойдаланувчилар фойдасини кўзлар экан.

ЎҚИНГ: "Тўрткўз" Redmi Note 8 Pro илк маротаба “жонли” суратларда намоён бўлди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!