Жанговор робот худди одамга ўхшайди: Илон Маск янги режасини ошкор қилди

  •   Saroy
  •  497
  •  15.10.2018 18:19

Жанговор робот худди одамга ўхшайди: Илон Маск янги режасини ошкор қилди

Илон Маск ўзининг «твиттерида» «Механи яратиш вақти келди» деган хабарни эълон қилди. «Меха» сўзи Япония комикслари ва мультфильмларидан олинган, бўлиб, у одамга ўхшаш жанговор роботларни англатади.

Ҳозирча ҳеч ким Илон Маск ҳақиқатан ҳам  улкан роботни ясашга киришмоқчими ёки шунчаки ҳазиллашаяпти, билолмаяпти. Ўтган сафар шундай ҳазили Boring Company бренди остида  олов пуркайдиган қурилма ишлаб чиқариш билан ниҳояланган эди. Бу сафар эса нима бўларкан, деб бошини қотираётганлар анчагина.

ЎҚИНГ:Илон Маск ўзининг электр самолёти концептини ойдинлаштирди

Чамаси, Илон Маск мультфильмлар ишқибози кўринади. Сўнгги хабарларининг бирида у «Сенинг исминг» мультфильмини яхши кўришини ёзганди. Бу  япониялик аниматор Макото Синкаянинг асари. Обуначилар билан мулоқотда ҳам у япон мультфильмларидаги ибораларни кўп қўллайди.

ЎҚИНГ:Илон Маск бутун дунёни бепул интернет билан таъминлай оладими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!