Жанубий Кореяда аллақачон чорак миллион аҳоли 5G’дан фойдаланмоқда

Жанубий Кореяда аллақачон чорак миллион аҳоли 5G’дан фойдаланмоқда

Жанубий Корея 5G тармоғи ишга туширилган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Аммо ҳозирча фақат пойтахт  аҳолисигина энг тезкор тармоқдан фойдаланиш имкониятига эга Сеулда фойдаланувчилар сони кундан кунга ўсиб бормоқда. 

Маълумотларга қараганда, Жанубий Кореяда 260 минг киши 5G тармоғидан баҳраманд бўлиб улгурган. Мавжуд тармоқлар учта провайдер томонидан тақдим этилади – Korea Telecom, SK Telecom ва LG U+. 160 мингдан ортиқроқ фойдаланувчилар Korea Telecom’ни танлашган, яна 100 мингга яқини эса қолган иккита компанияга тўғри келади.

Албатта, ҳар доим бўлганидек бошланишига фойдаланувчилар тармоқдан фойдаланишда муаммоларга дуч келишган: Samsung Galaxy S10 5G (энг сўнгги тармоқдан фойдаланиш учун ҳозирча ягона смартфон, LG V50 ThinQ 5G эса кейинги ҳафтада тақдим қилинади) смартфонида тармоқ узилишлари содир бўлганлигини айтиб ўтишган. Аммо, ушбу муаммо 5G база станцияларининг камлиги билан изоҳланган. Айни дамда 54 мингдан ортиқ база станциялари ўрнатилиб бўлинган ва мос равишда тармоқ самарадорлиги янада ошиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Meizu 17 – компаниянинг ҳали тақдим этилмаган илк 5G-смартфонини «жонли» суратларда кўрамиз!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!